13:00 23.01.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Оилавий бизнес маҳалладан бошланади
«Аёллар қаноти» фаоллари томонидан Пайариқ туманидаги «Турсун Аҳмедов» маҳалласида «Маҳалла — оилавий бизнес ва тадбиркорлик маркази» мавзуида давра суҳбати ўтказилди
Хотин-қизлар фаоллигини ошириш, уларни ижтимоий-сиёсий жараёнларга кенгроқ жалб қилиш партия дастурида алоҳида белгилаб олинган бўлиб, бу вазифалар барча ҳудудларда бўлганидек, Самарқанд вилоятида ҳам босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Айни пайтда воҳадаги 6942 нафар хотин-қизни бир мақсад сари бирлаштириб турган «Аёллар қаноти» фаоллари 2012 йил режаларини туманлар кесимида амалга оширишга киришди.
Либерал-демократик ғоялар ва кенг кўламли ислоҳотлар тарғиботига бағишланган тадбирларда эса асосий эътибор қабул қилинаётган янги қонунларнинг мазмун-моҳиятини аҳолига етказишга қаратилмоқда.
Куни кеча Пайариқ туманидаги «Турсун Аҳмедов» маҳалласида бўлиб ўтган «Маҳалла — оилавий бизнес ва тадбиркорлик маркази» мавзуидаги давра суҳбатида ҳам тадбиркорликка иштиёқи баланд аёлларни кичик бизнесга жалб этиш орқали оилалар фаровонлигини таъминлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
— Аёлларнинг маҳаллада фаол бўлишлари, аввало, уларнинг ижтимоий-сиёсий салоҳиятига боғлиқ, албатта. Бундай хотин-қизлар сони ортиб бораётгани ҳар биримизни қувонтиради, албатта. Бироқ улар орасида фақат уй-рўзғор юмушлари билан банд бўлиб қолаётганлари ҳам бор, — дейди O’zLiDeP Самарқанд вилоят кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири Марҳабо Чулиева. — Шунинг учун ҳам жойларда бошланғич ташкилотлар, маҳаллалардаги маслаҳатчи аёллар, ҳаёт мактабини ўтаган онахонларимиз ёрдами билан ана шундай опа-сингилларимизни ўз сафларимизга қўшишга ҳаракат қилаяпмиз. Бу борада «Маҳалла» жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорлик яхши самара бераяпти.
Таъкидлаш жоизки, 2011 йилда «Аёллар қаноти» вилоят хотин-қизларини оилавий бизнесга ўргатиш ва уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш билан боғлиқ 100 дан ортиқ тадбирлар ўтказди. Айнан ана шундай саъй-ҳаракатлар эвазига 78 нафар йигит-қиз иш билан таъминланди
— Аммо бу натижалар билан қаноатланмаслигимиз керак. Чунки ҳали фойдаланилмаган имкониятларимиз кўп, — дейди O`zLiDeP Пайариқ туман кенгаши «Аёллар қаноти» бўлими раҳбари Фароғат Асқарова. — ўтган йилги фаолиятимизни атрофлича таҳлил этиб, чекка ҳудудларга эътибор кучайтириш зарурлигини тушуниб етдик. Шунинг учун ҳам бир қатор нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ижтимоий шерикчиликни мустаҳкамлаш мақсадида хотин-қизлар масаласида иш олиб бораётган алоқаларимизни кучайтираяпмиз. Бундан ташқари, «Аёллар қаноти» ташаббуси билан ҳар бир ҳунарманд биттадан шогирд тайёрлаш вазифасини ўз зиммасига олди.
«Турсун Аҳмедов» маҳалласида уч мингга яқин фуқаро истиқомат қилаётган бўлса, уларнинг 1650 нафарини хотин-қизлар ташкил этаётгани ҳам «Аёллар қаноти» ташаббуси билан ўтказилган давра суҳбатида кўтарилган мавзунинг нечоғли муҳим эканини кўрсатади.
Наргиза ҚАХХОРОВА,
«XXI ASR»
Обсудить новость на Форуме
25 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |