19:45 31.07.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Оиланинг маънавий-аҳлоқий даражасини юксалтиришда – маҳалла институтининг ўрни ва масъулияти
2012 йил 24 июль куни Наманган вилоятида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси “Аёллар қаноти” ташаббуси билан “Соғлом оила-мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида “Оиланинг маънавий-аҳлоқий даражасини юксалтиришда – маҳалла институтининг ўрни ва масъулияти” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.Тадбирда партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят Кенгаш депутатлари, партия фаоллари, тажрибали маҳалла оқсоқоллари ва маслаҳатчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.Таъкидланганидек, партия инсон саломатлиги, ҳозирги давр тиббиётининг янги ютуқларига таянган ҳолда дунёда илғор ўринларга интилаётган Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш ривожи, оналик ва болаликни ҳимоялаш, умр узоқлигини таъминлаш йўлида курашади.Давра суҳбатида сўз олганлар хотин-қизлар ўртасида зарарли иллатлар тарқалишининг олдини олиш, никоҳ ёшига етмаган қизлар ва қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатларини бартараф этиш, гиёҳвандлик воситаларига ружу қўйган хотин-қизларга тиббий-ижтимоий ёрдамлар кўрсатиш, маҳаллаларда яшаётган ёш қизларни спортга қизиқтириш, кенгроқ жалб этиш, шунингдек, хотин-қизларни гиёҳвандлик, алкоголизм, чекиш, ОИТСга қарши курашишда оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигини кенг йўлга қўйишга қаратилган чора-тадбирларни хотин-қизлар ўртасида тарғибот-тушунтириш ишларини олиб бориш долзарб вазифа эканлигини таъкидлаб ўтишди. Айтиш жоизки, “Мустаҳкам оила йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида партия “Аёллар қаноти” томонидан жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида 1000 дан ортиқ давра суҳбатлари, учрашув ва семинар-тренинглар ташкил этилиб, уларда 53 минг нафарга яқин хотин-қизлар иштирок этди.Мазкур лойиҳа O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва ҳудудий партия ташкилотлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O`zLiDeP фракцияси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Республика “Оила” илмий-амалий маркази билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.Лойиҳа доирасида 100 дан ортиқ туркум давра суҳбатлари, ўқув-семинарлар, амалий мулоқотлар, депутатлар, тиббиёт соҳасининг малакали мутахассислари, психологлар, тажрибали маҳалла оқсоқоллари ва маслаҳатчилари иштирокида янги ўқув технологиялари ва интерфаол услубларни қўллаган ҳолда маъруза, баҳс-мунозаралар шаклида олиб борилди. Тадбирларда O’zLiDeP Дастури ва сайловолди платформасида белгиланган мақсад ва вазифалар амалга оширилиб, жойларда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда, оилаларда соғлом турмуш тарзини ривожлантиришда, ёш қизларнинг белгиланган муддатдан олдин турмушга чиқиш ҳолатларининг олдини олиш ва жойларда хотин-қизлар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилишига катта эътибор қаратилди. Шунингдек, давра суҳбатида Президентимизнинг 9 июль куни имзоланган «Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ходимлари меҳнатини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони тўғрисида ҳам сўз юритилди. Мазкур фармон тизимда фаолият юритаётган ходимларнинг масъулиятли фаолиятига бўлган эътибор ва ғамхўрликнинг яна бир ифодаси бўлиб, «Мустаҳкам оила йили» Давлат дастури ижроси изчил таъминланаётганидан ҳам далолатдир. Бундан ташқари, фармон нафақат соҳа ходимлари фаолиятини рағбатлантириш, қолаверса, уларга нисбатан билдирилган ишонч, мамлакатимизда шаклланган фуқаролик жамиятининг ноёб институтларидан бири бўлган маҳалла жонкуярлари меҳнатига берилган муносиб баҳо ҳамдир. Айни пайтда маҳалла изчил ислоҳотлар жараёнида ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш, оила институтини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлаш, жамиятда барқарорлик ва тотувликни таъминлаш вазифасини ҳам ўтамоқда. Фармонга кўра, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари ҳамда «Маҳалла посбон»ларининг меҳнатларини рағбатлантириш назарда тутилаётгани уларнинг ўз ишига бўлган масъулиятини ошириб, маҳалла институтининг куч ҳамда имкониятларидан янада самарали фойдаланишга хизмат қилади. Мазкур фармон O`zLiDePнинг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашга ҳам даъват этди, - дейди партия Сиёсий Кекнгаши Ижроия қўмитаси “Аёллар қаноти” бўлими мудири Севара Муслимова. Кейинги йилларда партия “Аёллар қаноти” ўзининг бир қатор лойиҳалари асосида маҳаллалар билан изчил ҳамкорликни йўлга қўйган. Масалан, «Оилавий тадбиркорликдан — мустаҳкам оилага» ва “Тадбиркорлик тамойиллари – ишбилармонлик имкониятлари” лойиҳалари айнан маҳаллалардаги электорат вакиллари кўмагида амалга оширилаяпти. Давра суҳбатида эътироф этилдики, Президентимиз фармони «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси»да маҳаллани аниқ йўналтирилган асосда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш марказига айлантириш, шунингдек, унинг давлат бошқарув органлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати олиб бориш тизимидаги вазифаларини янада кенгайтиришга жиддий эътибор қаратиш тўғрисидаги вазифаларнинг ниҳоятда муҳим эканини ҳам англатади.Тадбир сўнгида иштирокчиларнинг қизиқтирган барча саволларига етарлича жавоб берилди.
Обсудить новость на Форуме