22:16 25.12.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Оила меҳр булоғи, аҳиллик қўрғонидир
Юртбошимиз ташаббуси билан янги йилга «Мустаҳкам оила йили» деб ном берилишида теран маъно бор, албатта. Бу яна бир бор мамлакатимизда мўътабар оналаримиз, оқила ва мунис опа-сингилларимизга нисбатан чексиз ҳурмат-эътибор кўрсатилаётгани ифодасидир.
Маълумки, мустақиллик йилларида хотин-қизларни ҳуқуқий, маънавий, ижтимоий ҳимоялашга қаратилган юзга яқин миллий ва халқаро ҳужжатларнинг қабул қилиниши уларнинг жамият ҳаётида фаол қатнашишлари, ўз истеъдод ва имкониятларини тўла намоён этишлари учун мустаҳкам замин яратди. Ана шундай ғамхўрлик туфайли юртимизда оналар ва болалар саломатлиги тубдан яхшиланди. Аёлларнинг ўртача умр кўриш даражаси 75 ёшга етганлиги ҳам бунга мисол бўлиши мумкин.
Айни пайтда эса хотин-қизларимиз фарзанд тарбияси, оила юмушларидан ташқари жамоат ишлари, давлат қурилишида ҳам фаол иштирок этмоқдалар. Хусусан, тадбиркорлик ва иқтисодиёт, илм-фан санъат ва спорт соҳаларида ўз иқтидорларини тўла намоён этишаяпти. Буни Конституцион суд тизимида хизмат қилаётганларнинг 20, Олий суд соҳасида 14,6, ишлаб чиқаришда 42,8, қишлоқ хўжалигида 42,8, таълим, маданият ва илм-фан соҳасида 72,9, соғлиқни сақлаш тизимида ишлаётганларнинг 75,3 фоизини хотин-қизлар ташкил этаётганида ҳам кўриш мумкин. Фермер хўжаликларининг 2 фоизга яқинини эса бевосита аёллар бошқаришмоқда.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, муҳтарам Президентимиз таклифи билан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий вакиллик органларига номзод кўрсатишда ҳар қайси сиёсий партия бўйича хотин-қизларга камида 30 фоизли квота ажратиш шарти қатъий белгиланди. Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган 150 нафар депутатнинг 22, Сенат аъзоларининг 15 фоизи аёллардан иборат эканлиги ҳам қувончли ҳолдир.
Ҳозирда мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотининг салкам 54 фоизини ишлаб чиқараётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик вакиллари орасида O`zLiDeP аъзоси саналган аёллар кўпчиликни ташкил этади. Агар бугун партиядошларимизнинг умумий сони 173 минг нафардан ортиқ бўлса, шундан 65 минг нафарга яқини хотин-қизлардир. Уларнинг 11 нафари парламент қуйи палатасида, 5 нафари Сенатда, 351 нафари маҳаллий кенгашларда халқимизнинг ишончли вакиллари сифатида фаолият кўрсатишмоқда. Жорий йилда партия фаоллари бўлган аёллар томонидан 10 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилди. Бу муваффақиятлар сафимиздаги опа-сингилларимиз сиёсат ва тадбиркорлик соҳасида ҳам барчага ўрнак бўлишаётганидан далолат беради.
Якунланиб бораётган “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили»да «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилиниши минглаб хотин-қизларни бизнес оламига жалб этибгина қолмай, юртимизда том маънодаги мустаҳкам оилалар сонининг кўпайиши учун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилиши шак-шубҳасиз. Жамиятимиздаги бундай инқилобий ўзгаришлар, ўз навбатида, O`zLiDeP “Аёллар қаноти” зиммасига ҳам катта масъулият юклайди. Шу муносабат билан 2012 йилда “Аёллар қаноти” ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан бир қатор истиқболли лойиҳалар тайёрланмоқда.
Ҳа, чиндан ҳам, бугунги ўзбек аёли амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнига, Ватан ва миллат тақдири, жамият равнақига бефарқ эмас. Бу эса истиқлол йилларида эришган энг катта ютуқларимиздан биридир.
Мухлиса АКРАМОВА,
O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия
қўмитаси раиси ўринбосари
Обсудить новость на Форуме
25 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |