08:46 19.12.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Оила бор экан, ҳаёт абадий
Юртбошимиз Ислом Каримов таклифи билан 2012 йилга «Мустаҳкам оила йили» деб ном берилиши халқимиз учун муқаддас бўлмиш оилага бўлган эътиборнинг юксак намунаси бўлди. Юртбошимиз маърузасида «Онгли яшайдиган ҳар бир одам яхши англайдики, бу ёруғ оламда ҳаёт бор экан, оила бор. Оила бор экан, ҳаёт абадийлиги, бебаҳо неъмат бўлмиш фарзанд бор. Фарзанд бор экан, одамзод ҳамиша келажагини ўйлаб, эзгу орзу ва интилишлар билан яшайди» деган сўзлар эса бутун жамият эътиборини оила институтини янада мустаҳкамлашга қаратиш лозимлигини кўрсатди.
Бу фикрлар ҳаётнинг барча жабҳаларини либераллаштириш, ўрта синф вакиллари, моддий ва интеллектуал мулк эгалари манфаатларини ҳимоя қилиш вазифасини ўз зиммасига олган партиямиз ғояларига ҳам ҳамохангдир.
Зеро, оила мустаҳкамлиги унинг иқтисодий асосларига тўғридан-тўғри боғлиқдир. Бу эса қабул қилинадиган қонунлар, ёш оилаларни уй-жой билан таъминлаш, маҳалла ролини янада ошириш, оила бекаси бўлган аёллар шароитини яхшилаш, ёш авлод соғлигини сақлаш, уларнинг маънавий баркамоллигини таъминлашда барча бўғиндаги сафдошларимиздан шижоат, қатъият ва ташаббускорликни ҳам талаб этади.
Ўйлайманки, мустаҳкам оила йилида электоратимиз учун муҳим бўлган оилавий бизнес, тадбиркорлик ва ишбилармонлик ҳаракати янада авж олади. Чунки ҳар қандай оила иқтисодий жиҳатдан таъминлансагина, турмуш фаровон, унинг мустаҳкамлиги барқарор бўлади. Шахсан мен барча партиядошларни, айниқса, маҳаллий кенгашлардаги депутатларни жойларда оила мустаҳкамлигига боғлиқ масалаларни ўрганиб, сессияларда муҳокама қилиш, парламентдаги фракцияси орқали қонунчилик ташаббуси, янги қонунлар қабул қилиш ёки ўзгартишлар киритиш билан ҳисса қўшишга чақираман.
Муқаддас АБДУЛЛАЕВА,
Халқ депутатлари Андижон вилоят
кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси
Обсудить новость на Форуме
25 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |