20:15 08.01.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Оила қўрғони янада мустаҳкам бўлади
Янги йилга ном бериш амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг жамиятнинг ҳар бир фуқаросига ҳуқуқий-демократик давлат қурилишида инсон, унинг манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари —олий қадрият эканлигини сўзда эмас, амалда ифодаланаётганлигини дилдан ҳис қилиш имконини ҳам бермоқда. Шу маънода 2012 йилнинг «Мустаҳкам оила йили» деб эълон қилиниши юртимиздаги барча оилалар, улар бағрида камол топаётган фарзандларимиз учун катта эътибор йили бўлишидан дарак бермоқда. Юртбошимиз таъкидлаганларидек, оила қўрғонининг ҳам чиройи, ҳам чароғбони бўлган опа-сингилларимизнинг оғирини енгил қилиш, уларни ҳам маънавий, ҳам сиёсий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш O`zLiDeP «Аёллар қаноти» зиммасига ҳам улкан масъулият юклайди. Айни пайтда O`zLiDePга аъзо бўлган сафдошларимизнинг 65 минг нафардан зиёдини аёллар ташкил этмоқда. Уларнинг 20 мингдан ортиғи ишбилармон ва тадбиркорлардир. Улкан ютуқ ва зафарлари билан тарихга айланаётган «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили»да улар кўмаги ва ташаббуси билан 10 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилди. Жойларда ўтказилган минглаб тадбирлар орқали хотин-қизларимизнинг сиёсий фаоллиги, тадбиркорликдаги кўникмаларини шакллантиришга қаратилган кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилди. «Аёллар қаноти»нинг «Тадбиркорлик тамойиллари ва ишбилармонлик имкониятлари», «Маҳаллани оилавий бизнесга айлантиришда O`zLiDeP «Аёллар қаноти»нинг роли» сингари йирик лойиҳалари туфайли юзлаб хотин-қизлар ўз бизнесини йўлга қўйиш имконига эга бўлдилар. Бу шунча оила даромадининг янада ортиши учун имконият яратилди, деганидир. Шу нуқтаи назардан, O`zLiDePнинг 2012 йилга мўлжалланган иш режаси ҳамда «Мустаҳкам оила йили» Давлат дастури учун тақдим этаётган таклифларимизда тадбиркорлик ва фермерлик, ҳунармандчилик, касаначилик, шунингдек, оилавий тадбиркорлик билан шуғулланаётган хотин-қизлар учун яратиб берилаётган шароитлардан унумли фойдаланишга жиддий эътибор қаратишга доир тавсияларга кенг ўрин берилди.
Юртбошимиз Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 19 йиллигига бағишланган маърузасида бир масалага алоҳида эътибор қаратдилар. У ҳам бўлса, ёш оилаларни моддий ва маънавий жиҳатдан кенг қўллаб-қувватлаш, улар учун яратилаётган кўмак, имтиёз ва имкониятларни янада кенгайтириш, уй-жой билан таъминлаш масалаларидир. Давлатимиз раҳбарининг: «Буларнинг барчаси учун нафақат ота-оналар, биринчи навбатда, давлат ва жамиятимиз масъулдир», деган сўзлари O`zLiDeP учун ҳам дастуриламал вазифаси бўлмоғи керак.
Нилуфар ҲОТАМОВА,
O`zLiDeP Аёлларнинг сиёсий фаоллиги,
жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими ходими
Обсудить новость на Форуме
25 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |