21:00 28.01.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ОЛДИМИЗГА ТУРГАН ЭНГ МУҲИМ ВАЗИФА

2013 йил 25 январь куни O’zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими ташаббуси билан “Интеллектуал салоҳиятли ёшлар – демократик жамият пойдеворидир” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.Тадбирда асосий эътибор Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2012 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2013 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида кўрсатиб ўтилган вазифалар ва жорий йилда вилоят Кенгаши “Ёшлар қаноти”нинг ёшлар масалалари бўйича амалга ошириладиган ишларни янада жадаллаштириш масалаларига қаратилди. Унда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги O’zLiDePдан сайланган депутатлари, вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги ўрта махсус касб-ҳунар коллежлари ҳудудий бошқармаси, туман ҳокимлиги хотин-қизлар қўмитаси, туман аёллар ва болалар репрадуктив саломатлиги маркази ходимлари, профессор-ўқитувчилар, талаба ёшлар, партия “Ёшлар қаноти” фаоллари  иштирок этди. Давра суҳбати иштирокчиларининг эътибори Президентимиз Ислом Каримовнинг 2012 йил 14 декабрь кунги Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясидаги нутқида юртимизда ёш авлодни ҳеч кимдан кам бўлмаган, ҳар томонлама етук инсонлар этиб тарбиялаш масаласи давлатимиз ва жамиятимизнинг энг муҳим устувор вазифаси эканлигига ва шу мақсадда вилоятда таълим, тарбия, маданият, спорт иншоотларини қуриш ишларига алоҳида эътибор берилаётганлигига қаратилди. Давра суҳбатида бу борадаги партия вилоят Кенгашининг устувор вазифаларидан бири – ёшларнинг сиёсий ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш, уларнинг касбий, ижодий фаолияти борасидаги ўсишларини таъминлашдан иборатлиги таъкидланди. Тадбирда партия вилоят Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Ю. Юсупов ёш авлоднинг  интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш бу келажакка сармоя қўйишдир, деган ғояни ўз фаолияти учун асос қилиб олган O’zLiDeP ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятига қизиқишини ўстириш, уларга ўз ишини ташкил қилишлари учун иқтисодий ва ҳуқуқий шароитлар яратишга кўмаклашишни давом эттириш, партия мамлакатимизда  эркин, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти, демократик давлат ва фуқаролик жамиятини шакллантиришга ёшларни кенг жалб қилиш лозимлигини таъкидлади. Партия вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Ғ.Абдуллаев партия томонидан ўтказилаётган турли чора-тадбир ва ташвиқот-тарғиботлар орқали тадбиркорлик фаолиятига ёшларни кенг жалб қилган ҳолда ҳудудларда касаначилик, ҳунармандчилик ва бошқа тармоқларни ривожлантириш асосида кичик корхоналар ташкил қилиш орқали ёшларни иш билан таъминлашни ўз дастурининг устувор вазифаларидан бири эканлигини қайд этди.   
Бундан ташқари, тадбир иштирокчилари коллеж ўқувчи ёшлари ҳамда коллеж маъмурияти томонидан ташкил этилган ёшларнинг шу давргача эришган ютуқлари ва коллежда ташкил этилган ёшлар ижодлари намуналаридан иборат кўргазмани кузатдилар. Қизғин баҳс-мунозаралар бой тарзида ўтган давра суҳбати якунида, вилоят Кенгаши “Ёшлар қаноти” олдида турган муҳим вазифалар белгилаб олинди.  

O`zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими  

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме