15:00 08.02.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ОЛДИМИЗГА ҚЎЙИЛГАН МАҚСАДЛАР ХАЛҚИМИЗНИНГ ОРЗУ-УМИДЛАРИГА ҲАМОҲАНГДИР
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2012 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2013 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги «Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш» номли маърузаси O’zLiDeP фаоллари томонидан чуқур ўрганилиб, унда белгилаб берилган устувор йўналишлар асосида партиянинг 2013 йилдаги вазифалари қайта кўриб чиқилмоқда.
МАСЪУЛИЯТНИ ТЕРАН ҲИС ЭТМОҚДАМИЗ
Қаҳрамон ЭРГАШЕВ,Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
O’zLiDeP фракцияси аъзоси
– Давлатимиз раҳбари маърузасида ўтган йили амалга оширилган улкан ишлар ҳар томонлама таҳлил этилиб, 2013 йилдаги устувор вазифалар белгилаб берилди. Фахр ва ифтихор билан айтиш мумкинки, жаҳон иқтисодиётида юз бераётган муаммоларга қарамасдан, 2012 йилда Ўзбекистон ўз иқтисодиётини барқарор суръатлар билан ривожлантира олди. Аҳоли турмуш даражаси изчил юксалтирилиб, дунё бозоридаги позициямиз янада мустаҳкамланди. Нуфузли халқаро молия институтлари ва етакчи илмий марказларнинг бу борадаги юксак баҳоси ҳам фикримизни тасдиқламоқда.
Йил якунларига кўра, мамлакат ялпи ички маҳсулоти 8,2 фоизга, саноат ишлаб чиқариш ҳажми 7,7, қишлоқ хўжалиги 7, қурилиш ишлари 11,5, чакана савдо айланмаси 13,9, хизмат кўрсатиш 14,2 фоизга ўсиб, давлат бюджети ЯИМга нисбатан 0,4 фоиз миқдорида профицит билан бажарилгани ишлаб чиқариш корхоналарини хусусийлаштириш бўйича кўрилаётган чоралар, иқтисодиётга инвестициялар, шу жумладан, тўғридан-тўғри сармоялар жалб этилиши натижасидир. Хусусан, ўтган йили иқтисодиётимизга 11 миллиард 700 миллион доллар миқдорида ички ва хорижий инвестициялар жалб этилиб, бу борадаги кўрсаткич 2011 йилга нисбатан 14 фоизга ўсди. Жами инвестицияларнинг 22 фоиздан ёки 2 миллиард 500 миллион доллардан ортиғини хорижий инвестициялар ташкил этди, уларнинг 79 фоиздан кўпроғи тўғридан-тўғри хорижий инвестициялардир. Бу эса хорижий компаниялар ва халқаро молия корпорацияларининг Ўзбекистонга бўлган ишончи тобора ортиб бораётганини кўрсатади. Маърузада белгилаб берилган вазифалар 2013 йилда ҳам иқтисодиётни либераллаштириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар изчил давом эттирилишидан далолат бермоқда. Бу эса партиямиз аъзолари, электорат вакилларининг ана шу муҳим жараёнда фаол қатнашишини тақозо этади. Бу жуда катта масъулият деганидир. ҲАР БИР ДЕПУТАТ ЎЗИ УЧУН ХУЛОСА ЧИҚАРДИ
Барно АБДУЛЛАЕВА,Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,O’zLiDeP фракцияси аъзоси – O’zLiDePнинг Сайловолди платформасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, кўп укладли эркин бозор иқтисодиётини шакллантириш орқали жамият барқарорлигини мустаҳкамлаш ва халқ фаровонлигини таъминлашга кўмаклашиш қатъий белгилаб қўйилган. Шу маънода, мамлакатимизда яратилган ишбилармонлик муҳити қулай инвестициявий жозибадорликнинг муҳим таркибий қисмидир, дея ишонч билан айта оламиз.Вазирлар Маҳкамаси мажлисида Президентимиз томонидан Ўзбекистонда Жаҳон банки методологиясига мос равишда ишлаб чиқилган комплекс дастур доирасида олтита муҳим қонун, жумладан, «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида», янги таҳрирдаги «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунлар, шунингдек, рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш, солиқ ва статистик ҳисоботларни қисқартиришга қаратилган меъёрий ҳужжатлар қабул қилингани, рухсат беришга оид 80 та тартиб-таомил, статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларнинг шакллари ва даврийлиги бир ярим-икки баробар қисқартирилгани алоҳида таъкидланди.Маърузада белгилаб берилган вазифалар моҳиятига чуқурроқ ёндашсак, тадбиркорлик субъекти ҳуқуқи устуворлиги тамойилини амалга оширишда депутатлик назоратини янада кучайтириш лозимлиги аён бўлади. Фракция аъзолари давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистондаги ишбилармонлик муҳити бизнес юритишни баҳолаш шартлари бўйича жаҳон амалиётида қабул қилинган мезонларга қанчалик мос келишини доимий кузатиб бориш лозимлиги тўғрисидаги ташаббусини қўллаб-қувватлаб, унга ўз ҳиссасини қўшишга тайёр эканини билдиради. Чунки бу партия электоратининг талаб ва эҳтиёжлари билан чамбарчас боғлиқ масаладир.
МАЪРУЗАНИ БАРЧА ЮРТДОШЛАРИМГА МУРОЖААТ СИФАТИДА ҚАБУЛ ҚИЛДИМ
Тўрабек НАЗАРОВ,
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашидаги
O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси
ЮКСАК ИШОНЧНИ ОҚЛАШ ШАРАФЛИ БУРЧИМИЗДИР
Гўзал ШУКУРОВА,Тошкент вилоятидаги «Истиқлол Шукурова Гўзал»фермер хўжалиги раҳбари – 2012 йил аграр сектор вакиллари учун ҳам том маънода олға интилишлар даври бўлди. Хусусан, оғир иқлим шароитига қарамасдан, хўжалигимиз аъзолари ҳам шартнома мажбуриятларини ошиғи билан бажардилар. Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида ғалла, пахта, сабзавот ва полиз маҳсулотлари етиштириш бўйича юқори кўрсаткичларга эришилгани эътироф этилгани Президентимиз раҳномолигида фермерлик ҳаракатини қишлоқда ҳал қилувчи кучга айлантириш борасида узоқни кўзлаб амалга оширилган ишлар самарасидир. Зеро, бугун фермер хўжаликлари қишлоқда ишлаб чиқаришнинг етакчи бўғинига, уни ташкил этишнинг асосий шаклига айланди. Ҳозир бу ҳаракат ўз таркибида 66 мингдан зиёд йирик фермер хўжалигини бирлаштириб турибди. Жами ҳайдаладиган ерларнинг 85 фоиздан ортиғи, етиштириладиган маҳсулотларнинг асосий қисми ҳам улар ҳиссасига тўғри келмоқда.Ўз навбатида, фермерлар номидан шуни айтиш лозимки, биз бундан кейин ҳам юртимизнинг гуллаб-яшнаши учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этишга тайёрмиз.Бинобарин, хорижий давлатлар тажрибасини чуқур ўрганган ҳолда, қишлоқ хўжалигини ислоҳ этиш бўйича ўта муҳим чора-тадбирларнинг амалга оширилаётгани, қишлоқда бозор муносабатларини жорий этиш ва хусусий мулкчилик шаклини ривожлантириш, фермерлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш учун ҳуқуқий, ташкилий ҳамда молиявий шарт-шароитлар яратиб берилаётгани бизларни янги-янги ташаббусларга чорламоқда.Қатор йиллар давомида тўплаган тажрибамдан шундай хулосага келдимки, фермерлик ҳаракати Ўзбекистонда ўзини тўла оқлади. Фермер хўжаликлари уюшмасининг Фермерлар кенгашига айлантирилиши эса ушбу тузилманинг ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтириш билан бирга улар фаолиятидаги янги босқични ҳам бошлаб берди. Ҳамкасбларимизнинг онгу тафаккурида ўз ери ва ишлаб чиқараётган маҳсулотига нисбатан эгалик ҳисси тобора мустаҳкамланиб, уларнинг ўз меҳнати натижасидан манфаатдорлиги ошиб бораётгани ана шу мувафаққиятларнинг омили бўлаяпти.
Обсудить новость на Форуме
10 января 2025
« | Январь 2025 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | 2 | 3 | 4 | 5 | ||
6 | 7 | 8 | 9 | 10 | 11 | 12 |
13 | 14 | 15 | 16 | 17 | 18 | 19 |
20 | 21 | 22 | 23 | 24 | 25 | 26 |
27 | 28 | 29 | 30 | 31 |