18:00 22.05.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛИДА
O‘zLiDeP Беруний туман Кенгаши “Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага” лойиҳасининг туман босқичини ўтказди.
Хотин-қизларнинг бизнес фаоллигини ошириш, бандликни таъминлашга кўмаклашишга қаратилган мазкур тадбирда иштирокчилар тадбиркорликни бошлаш шартлари, уни ривожлантириш, кредит олиш тартиби каби масалаларда фикр алмашди.
– Оилавий тадбиркорлик миллий анъаналаримиз, хўжалик юритиш фаолиятининг мавжуд ҳолатига тўлиқ мос келиши билан алоҳида аҳамиятга эга, – дейди, O‘zLiDeP Беруний туман Кенгаши аппарати раҳбари Т.Ҳайитбоев. – Партиямиз Дастурида ҳам бу соҳа фақат иш ўринларини яратибгина қолмай, қишлоқ жойларда аҳоли даромадлари ўсиши ва турмуш даражаси яхшиланишига хизмат қилмоғи лозимлиги белгилаб қўйилган.
Арзигул Йўлдошева лойиҳада тикувчилик соҳасига оид бизнес режаси билан иштирок этди.
“Келгусида опа-сингилларимизга ҳам ҳунар ўргатиб, янги иш ўринлари ташкил этиш ниятидаман. Тадбирда мутахассислар томонидан бизнес режа тузиш, уни ривожлантириш тўғрисида берилган тавсиялар кейинги фаолиятимизда жуда асқотади”, – деди А.Йўлдошева.
Асем СИРИМБЕТОВА,O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме