05:00 09.05.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛИДА

Оилавий тадбиркорликнинг жадал ривожланиши ободлик ва фаровонликни таъминлаш билан бир қаторда бандлик муаммосини ҳал этиш ва аҳоли турмуш фаровонлиги юксалишига ҳам бевосита таъсир этади. 
O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши томонидан Деҳқонобод туманида ўтказилган “Мулкдор оила” лойиҳасининг туман босқичи ўқув семинарида сўзга чиққанлар шундай якдил фикрга келди. 
- O‘zLiDeP ўз электорати манфаатини ифодалаш ва ҳимоя қилиш, шунингдек, умуммиллий сиёсий ташкилот сифатида демократик ҳуқуқий давлат қуриш ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга қонун лойиҳалари ишлаб чиқилиши, қабул қилиниши ҳамда улар ижроси тўлақонли таъминланишида масъулиятни ўз зиммасига олган, - деди тадбирда сўз олган туман Фермерлар кенгаши раиси Ашур Абдузоиров. – Шу мақсад йўлида ўтказаётган тадбирларимиз ўз самарасини бераётир. “Мулкдор оила” лойиҳаси иштирокчиси Шаҳло Тўраева тикувчилик соҳасига оид бизнес режасини ишлаб чиққан. У лойиҳада қатнашиб, 10 миллион сўм имтиёзли кредит олиш ниятида. 
“Бу маблағга оилавий корхона очишни ният қиляпман. Агар ўйлаганларим амалга ошса, беш киши иш билан таъминланади”, - дейди Шаҳло Тўраева. 
Тадбир иштирокчилари оилавий тадбиркорликка кенг аҳоли қатламини жалб қилишда барча имкониятлардан самарали фойдаланиш, бу соҳани ривожлантириш истиқболлари ҳақида баҳс юритди. 
Тадбир якунида иштирокчиларга O‘zLiDePнинг мақсад ва вазифалари акс эттирилган тарғибот-ташвиқот тарқатма материаллари тарқатилди.
O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят КенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме