17:00 20.05.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИК ТУРМУШНИ ФАРОВОН ҚИЛАДИ

 O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши Конимех туманида “Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага” лойиҳаси доирасида “Оилавий тадбиркорлик – аёллар бандлигини таъминлашнинг муҳим омили” мавзуида семинар ташкил этди.  Унда “Обод турмуш йили” Давлат дастури ва “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонуннинг маҳаллаларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада кенгайтириш ва ривожлантиришда тутган ўрни ва  аҳамияти ҳақида сўз борди.  - Тадбирда мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни барқарор ривожлантиришда банк-молия муассасалари томонидан амалга оширилаётган амалий чора-тадбирлар, тадбиркорлик лойиҳаларини банклар орқали молиялаштиришнинг ҳуқуқий асослари ҳамда кредитларни расмийлаштириш жараёнлари ҳақида батафсил маълумотлар  бериб борилди, - дейди вилоят Кенгаши  Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири Ш.Шокирова. – Шунинг учун тадбиримизга соҳа мутахассислари, олимлар ҳамда амалий бизнес тажрибасига эга бўлган тадбиркор ва фермерлар жалб этилди. Улар янги ўқув технологиялари, интерфаол услублардан фойдаланган ҳолда иштирокчилар билан машғулотлар ўтказди.  Тадбирда қонунчилигимизда оилавий тадбиркорликни, умуман бизнесни ривожлантириш мақсадида яратилган имтиёзлар ҳақида тушунчалар берилди,  ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва иш юритиш тартиблари бўйича соҳа мутахассисларининг маслаҳатлари ва тавсиялари  эшитилди.  Партия фаоллари фикрича, аёлларнинг фарзанд тарбияси билан шуғулланиш асносида жамиятнинг фаол аъзоси бўлиши учун барча шарт-шароитлар мавжуд. Шу боис, хотин-қизларни, айниқса, қишлоқ жойларда яшаётган аёлларни оилавий тадбиркорлик, касаначилик каби фаолиятга жалб этиш долзарб масаладир. Бу нафақат уларнинг бандлигини таъминлайди, балки оила фаровонлиги ва мустаҳкамлигига ҳам хизмат қилади. Қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлган тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олди.  
O‘zLiDeP Навоий вилоят КенгашиМатбуот хизмати 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме