20:15 06.05.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИК – ТУРМУШ ФАРОВОНЛИГИ ГАРОВИ

O`zLiDeP Самарқанд шаҳар Кенгаши “Мамлакатимизда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш масалалари: маҳаллий ва хорижий тажрибаларни ўрганиш ва оммалаштириш” мавзуида ўқув семинари ўтказди.
“Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага” лойиҳаси шаҳар босқичи доирасида бўлиб ўтган мазкур тадбирда партия хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш, бандлик масалаларини ҳал қилиш, меҳнат шароитини яхшилаш, айниқса, қишлоқ жойларда тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш масалаларига алоҳида эьтибор қаратаётгани таъкидланди.
– O`zLiDeP Дастурида партия хотин-қизларнинг давлат ва жамият бошқарувида фаол иштирок этишига кўмаклашиш долзарб вазифалардан бири бўлиши лозимлиги айтилган, – дейди O`zLiDeP Самарқанд шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари Марҳабо Ғофурова. – Партиямизнинг бир неча лойиҳаси, жумладан, “Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага” лойиҳаси ҳам айнан ана шу вазифани ҳал этишга қаратилган. Ўтган йили лойиҳаларимиз доирасида ўтказилган кўплаб тадбирларда минглаб аёлларимиз иқтисодий билимларини янада чуқурлаштириш имконига эга бўлди.
Тадбир давомида иштирокчилар гуруҳларга бўлиниб, бизнес режалари тузиш бўйича амалий машғулотлар ўтказди.
Тадбир якунида мавзулар юзасидан бўлиб ўтган баҳс-мунозараларда жойларда хотин-қизлар ўртасида тадбиркорлик фаолиятини оширишга хизмат қилиши мумкин бўлган таклифлар баён қилинди. Шунингдек, иштирокчилардан икки нафари партиянинг кадрлар захирасига киритилди.
O`zLiDeP Самарқанд вилоят КенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме