17:00 20.05.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИК – ИСЛОҲОТЛАР ИЗЧИЛЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА МУҲИМ ОМИЛ

 O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши Миришкор туманида “Мамлакатимизда оилавий тадбиркорликни жадаллаштириш: натижа ва устувор вазифалар” мавзуида давра суҳбати ўтказди. Унда оилавий тадбиркорлик кўламини янада кенгайтириш масалалари билан бир қаторда кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари муаммоларини ўрганиш, уларни бартараф этишда кўмаклашиш каби мавзуларда сўз юритилди.   – Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда  аёлларнинг ўрни беқиёсдир, – дейди O‘zLiDeP вилоят Кенгаши бўлим бошлиғи Гулбаҳор Тўраева. – Партиямиз “Аёллар қаноти” ҳам бу борада жуда фаол. Бугунги  тадбиримиз ҳам шу йўналишдаги ишларимизнинг бир қисмидир.   Давра суҳбатида банк ва молия муассасалари мутахассислари тадбиркорлик лойиҳаларини банклар орқали молиялаштиришнинг ҳуқуқий асослари ҳамда кредитларни расмийлаштириш жараёнлари юзасидан батафсил маълумот берди. Шунингдек, кичик бизнес вакиллари ва оилавий тадбиркорларга бошланғич сармояларни шакллантириш учун кредитлар ажратиш қоидалари ва амалиёти хусусида маърузалар қилинди.  Тадбирда “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонун тадбиркорликнинг бу янги шаклини ривожлантириш учун ҳуқуқий кафолатлар яратгани таъкидланди.  Иштирокчилар фикрича, мазкур қонун мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг изчил амалга оширилишини таъминловчи муҳим омил бўлади.  Давра суҳбатида аҳоли бандлигини таъминлаш, вилоят ҳудудларида тадбиркорликни ривожлантириш, партия электорати вакилларини тадбиркорлик ва фермерлик соҳасига кенгроқ жалб қилиш ҳамда мазкур йўналишида ўқув семинарлари ташкил этиш масалалари ҳам атрофлича муҳокама қилинди. 
O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят КенгашиМатбуот хизмати 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме