19:45 28.02.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИК - ФАРОВОН ТУРМУШГА ИЛК ҚАДАМ

O’zLiDeP  Самарқанд вилоят Кенгаши “Оилавий тадбиркорликдан мустаҳкам оилага” лойиҳаси доирасида “Бизнес-режа тузиш ва уни техник-иқтисодий жиҳатдан асослаш” мавзуида амалий семинар ўтказди. Қишлоқ аҳолиси бандлик даражасини оширишнинг самарали воситаларидан бири оилавий тадбиркорликни ривожлантиришдир. Тадбиркорликнинг бу тури янги иш жойлари яратиш учун катта маблағ талаб этмайди ва турмуш фаровонлигини оширишда самарали натижа беради.– Юртбошимиз оилавий бизнеснинг жамиятимиздаги ўрни ва уни ривожлантириш истиқболлари тўғрисида тўхталиб, “...бугунги кунда кичик бизнес ва тадбиркорликни кенгайтириш учун бизнеснинг янги ташкилий-ҳуқуқий шакли сифатида оилавий бизнесни қонуний белгилаб қўйиш вақти келди”, дея алоҳида таъкидлаган эди, – деди O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари Жамила Сайфиддинова.  – Зеро, тадбиркорликнинг бу шакли миллий анъаналаримиз, хўжалик юритиш фаолиятининг мавжуд ҳолатига ҳам тўлиқ мос келади.  O’zLiDeP Дастурида ҳам бу соҳа фақат иш ўринлари яратибгина қолмай, айниқса, қишлоқларда аҳоли даромади ўсиши ва турмуш даражаси яхшиланишига хизмат қилмоғи лозимлиги белгилаб қўйилган. Шу боис, партия мамлакат иқтисодининг барқарор ривожланиши, ишлаб чиқаришни кенгайтиришга сармоя киритиш ҳисобидан фаровонлик ва аҳоли турмуши сифатини оширишга йўналтирилган ижтимоий соҳани ислоҳ қилиш бўйича амалга оширилаётган ўзгаришлар жараёнида ўз роли ва аҳамиятини кучайтиришни асосий мақсад қилган. Бунда O’zLiDeP  хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш, уларнинг касбий, маънавий ва интеллектуал ўсишига  кўмаклашиш, бандлик масалаларини ҳал қилиш, меҳнат шароитини яхшилаш каби масалаларга алоҳида эьтибор қаратмоқда. Семинарда вилоятда кичик бизнес, тадбиркорлик ва сервис соҳасини ривожлантиришда хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш билан боғлиқ масалалар қатнашчилар диққат марказида бўлди. Шунингдек, ҳудудларда хотин-қизлар фаолиятини қўллаб- қувватлашнинг аҳволи чуқур таҳлил қилинди. Айниқса, вилоят марказидан олисдаги туманларда хотин-қизлар бандлигини таьминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш орқали янги иш ўринлари яратиш энг мақбул йўл экани қайд этилди.O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши фаоллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O’zLiDeP фракцияси аъзолари, бир қатор ҳамкор ташкилотлар вакиллари қатнашган семинар баҳс-мунозарага бой бўлди. Тадбир якунида иштирокчилардан 16 нафарига мустақил равишда бизнес-режа тузишда ҳамда ўз бизнесини бошлашда ҳуқуқий маслаҳатлар  ва  амалий ёрдам берилди.  
O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши Матбуот хизмати 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме