03:15 07.03.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ОИЛАВИЙ КОРХОНАЛАР – КЕЛАЖАККА ҚАДАМ
O’zLiDeP Хоразм вилояти Кенгаши ташаббуси билан ҳамкор ташкилотлар кўмагида “Маънавият ва маърифат” жамоатчилик марказида “Оилавий корхона – мустаҳкам оила пойдевори” мавзуида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонун ижроси, бу борада қилиниши зарур бўлган ишлар ҳақида сўз борди. – Бу қонун халқимизнинг ишбилармонлик кўникмаларини янада кенгроқ намоён этишига қаратилган навбатдаги қадамдир, – дейди Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Ғ.Жуманиёзов. – Партиямиз ўз электорати вакилларининг бу борадаги ишларида самарадорликка эришиш, улар фаолияти эркинлигини чеклаётган айрим муаммоларни доимий равишда ўрганиб бориш ҳамда уларни бартараф этишга қаратилган амалий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Давра суҳбатида сўзга чиққан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Ш.Аҳмедов мамлакат фаровонлигини таъминлаш учун, аввало, тинчлик ва осойишталик зарурлигини таъкидлаб: “Бу мақсадларга эришишда мулкдорлар қатлами давлатимиз ва халқимизнинг таянчи бўлади. O’zLiDePнинг асосий дастурий мақсад ва вазифаларидан бири бирлаштирувчи сиёсий куч сифатида тадбиркорлар, фермерлар ва ишбилармонларнинг янада кенг фаолияти учун янги имкониятларни яратиш, уларнинг ҳам назарий, ҳам амалий нуқтаи назардан истиқболларини белгилаш, ушбу жамият қатламини ҳимоя қилиш ва унинг эртанги кунини таъминлаш экани диққатга сазовордир”, – деди. Баҳс-мунозаралар асосида ўтган тадбирда оилавий тадбиркорликни ривожлантиришда маҳаллаларнинг ўрни муҳим экани, шунинг учун уларни қонунни тарғиб этишга кенг жалб қилиш зарурлиги эътироф этилди. Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O’zLiDeP фракцияси аъзолари, Халқ депутатлари вилоят ва Урганч шаҳар кенгашлари депутатлари, партия фаоллари, вилоятдаги мутасадди ташкилотлар масъул ходимлари, тадбиркорлар иштирок этди.
O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши Матбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме