00:45 06.10.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ОИЛАВИЙ КОРХОНАДА ЯНГИ БПТ ОЧИЛДИ

Кармана туманида истиқомат қилаётган Дилбар Турсунова бир неча йилдан буён тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган ташаббускор аёллардан биридир. Юртимизда тадбиркорларга яратиб берилаётган кенг имкониятлар Дилбар опани ҳам ўз оиласи, элу юрт фаровонлиги йўлида хизмат қилишга ундади. 

- Оила аъзоларимиз билан келишган ҳолда “Шаҳноза-Шалола” оилавий корхонасини ташкил этдик, - дейди Д.Турсунова. - Оилавий корхонага берилган имкониятлар ва имтиёзлар бизнесимизнинг ривожланишига яхши самара бермоқда. 

Ҳозир оиланинг 5 аъзоси меҳнат қилаётган корхонада нон маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Яқинда улар бамаслаҳат Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясига аъзо бўлди ва БПТ ташкил этди. Янги БПТ раислигига корхона раҳбари Д.Турсунова сайланди. 

“Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилиниши унинг  ҳаётида муҳим воқеа бўлди. 

Унинг сўзларига кўра, оилавий корхона аслида халқимиз асрлардан буён давом эттириб келаётан тадбиркорликнинг замонавий бир кўринишидир. Зеро, қадим-қадимдан қандолатчилар, пичоқчилар, кулоллар, чилангарлар ўз ишини оила аъзолари билан баҳамжиҳат амалга ошириб келган. 

Корхона эгаларининг келажакдаги режалари анча катта. Улар шарқ ширинликлари, қандолатчилик маҳсулотларини ҳамда музқаймоқ ишлаб чиқариш цехларини ишга туширишни режалаштирмоқда.

Зеро, O‘zLiDeP Дастурида Ўзбекистон Либерал-демократик партияси мамлакатимизда тадбиркорлиги, ташаббускорлиги, ўз ишини ташкил қилиш, ғоя ва лойиҳаларини амалга ошириш эвазига шахсий, оилавий фаровонликка ҳамда умуман жамият фаровонлигига интилувчи барча фуқароларни бирлаштириши белгилаб қўйилган. “Шаҳноза Шалола” каби оилавий корхоналар сони ортиб борар экан, партиянинг бу борада белгиланган вазифалари, албатта, амалга ошади. Махбуса РЎЗИЕВА,  O‘zLiDeP Навоий вилоят КенгашиБошланғич партия ташкилотлари билан                                      ишлаш гуруҳи раҳбари 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме