20:15 25.07.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ОИЛАВИЙ КОРХОНА – МУСТАҲКАМ ОИЛА ПОЙДЕВОРИ

O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши “Оилавий корхона – мустаҳкам оила пойдевори” мавзуида ўқув семинари ўтказди.

Партиянинг ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўтказаётган “Оилавий тадбиркорликдан - мустаҳкам оилага” лойиҳаси доирасида ташкил этилган тадбирда мазкур лойиҳа хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ва уларни шу соҳага кенг жалб этиш, қишлоқ аёлларининг жамият ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги иштирокини фаоллаштиришдан иборат экани таъкидланди. 

“Ушбу лойиҳа мақсад ва вазифалари партия ғоялари ва “Обод турмуш йили” Давлат дастурига ҳамоҳангдир”, – деди семинарда сўзга чиққан O‘zLiDeP вилоят Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири Гулбаҳор Турдиқулова.

Семинарда тижорат банкларидан кредит олиш тартиби, қонунда тарбиркорлар учун кўзда тутилган имтиёзлар каби мавзулар муҳокама этилди. 

Шу билан бирга, иштирокчилар мутахассисларга ўзлари тузган бизнес режаларга оид аниқ саволлар билан ҳам мурожаат этиб, батафсил жавоблар олди. 

Семинар сўнггида лойиҳада истиқболли бизнес ғоя ва лойиҳалари билан иштирок этган хотин-қизларга тижорат банкларининг имтиёзли кредитлардан фойдаланиш  ҳуқуқини берувчи сертификатлар топширилди.
O‘zLiDeP Фарғона вилояти КенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме