22:00 07.03.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ОИЛАВИЙ КОРХОНА – МУСТАҲКАМ ОИЛА ПОЙДЕВОРИ

Шу кунларда O’zLiDeP ўз ҳамкорлари билан биргаликда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонун мазмун-моҳияти тарғиботига қаратилган “Оилавий корхона – мустаҳкам оила пойдевори” мавзуида давра суҳбатлари ўтказмоқда.Шундай тадбирларнинг навбатдагиси Сурхондарё вилоятида ташкил этилиб, унда партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари депутатлари, ҳамкор ташкилотлар, маҳаллалар ва тадбиркорлар вакиллари қатнашди.Давра суҳбатида “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонуннинг аҳамияти ҳақида сўз бориб, ушбу қонун, айниқса, аёллар ва ёшларни тадбиркорликка жалб этиш учун кенг имкониятлар яратиши таъкидланди. Бугунги кунда Сурхондарё вилоятида 15 мингдан ортиқ аёл тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланади. Вилоятдаги 128 та фермер хўжалигини аёллар бошқармоқда. Ўтган йили аёллар раҳбарлик қилаётган мингдан ортиқ тадбиркорлик субъектини қўллаб-қувватлаш учун 31 миллиард сўмликка яқин кредитлар ажратилди.Аёллар тадбиркорлигининг қўллаб-қувватланаётгани қишлоқларда тикувчилик, ҳунармандчилик, сервис ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш, ички бозорни арзон ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда муҳим омил бўлмоқда.Давра суҳбатида сўз олганлар “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонун ижросини тўлиқ таъминлаш, уни кенг тарғиб қилиш халқимиз фаровонлигини юксалтириш билан бир қаторда аҳоли бандлиги кўрсаткичларини оширишда жиддий қадам бўлишини таъкидлади.Тадбирда оилавий тадбиркорликни ташкил этиш ва иш юритиш  тартиблари бўйича соҳа мутахассислари маслаҳатлари ва тавсиялари  тингланди.  Шу билан бирга, мавзу юзасидан кўтарилган масалалар бўйича кўплаб фикр-мулоҳазалар билдирилди. 
O’zLiDeP Сурхондарё вилояти КенгашиМатбуот хизмати 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме