13:00 20.09.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ОИЛАВИЙ БИЗНЕСНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА БПТЛАР ҲАМ ФАОЛ БЎЛИШИ КЕРАК
O‘zLiDeP Зарбдор туман Кенгаши “Оилавий бизнесни ривожлантириш: муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари” мавзуида давра суҳбати ўтказди.
Тадбирда иштирокчиларга мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни барқарор ривожлантиришда банк-молия муассасалари томонидан амалга оширилаётган амалий чора-тадбирлар, тадбиркорлик лойиҳаларини банклар орқали молиялаштиришнинг ҳуқуқий асослари ҳамда кредитларни расмийлаштириш жараёнлари ва шарт-шароитлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Шунингдек, унда оилавий тадбиркорликнинг ташкилий ва ҳуқуқий асослари, деҳқон хўжалигига асосланган оилавий бизнесни ташкил этиш, суғурта бозорининг бу жараёндаги аҳамияти, гаров таъминоти каби мавзуларда сўз юритилди.
Умуман, тадбирдан кўзланган асосий мақсад ҳам тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ниятидаги фуқароларга оилавий бизнесни ривожлантириш, оиланинг реал даромадларини ошириш ва иқтисодини янада мустаҳкамлаш йўллари тўғрисида тушунчалар бериш ва йўл-йўриқ кўрсатишдан иборат бўлди.
Шу билан бирга, давра суҳбатида маҳаллаларни оила фаровонлигини юксалтириш, аҳолининг бандлик масалаларини ҳал этиш марказига айлантиришда БПТларнинг роли масаласи ҳам муҳокама қилинди.
Унда таъкидланганидек, тараққиёт сари юз тутган мамлакатдаги ислоҳотлар жараёнларида сиёсий партиялар БПТлари жойлардаги ижтимоий-иқтисодий ривожланишга ижобий таъсир кўрсатадиган куч бўлиши лозим.
Давра суҳбатида O‘zLiDeP Дастурида партия тадбиркорлар эркинликларини таъминлаш учун иқтисодий, ташкилий, ҳуқуқий шароит ва кафолатлар яратилиши, мазкур қатлам фаолиятининг ҳар томонлама рағбатлантирилиши, хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий мустақил бўлиши, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришдаги мавжуд тўсиқларнинг бартараф этилиши тарафдори экани белгилангани, БПТлар ана шу мақсадлардан келиб ўз фаолиятини янада жадаллаштириш лозимлиги қайд этилди.
Тадбир давомида кичик бизнесни, оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш бўйича кўплаб таклиф-мулоҳазалар билдирди.
Акром ШАҲАРОВ,O‘zLiDeP Жиззах вилоят КенгашиБПТлар билан ишлаш гуруҳи раҳбари
Обсудить новость на Форуме