20:15 26.09.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ОИЛАВИЙ БИЗНЕС ВА МИЛЛИЙ ҲУНАРМАНДЧИЛИК РАВНАҚИ

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши “Тадбиркорлик тамойиллари ва ишбилармонлик имкониятлари” лойиҳаси доирасида  Чимбой туманидаги иқтисодиёт коллежида “Миллий қадриятлар заминидаги оилавий бизнес”  мавзуида давра суҳбати ўтказди. 

Унда сўзга чиққанлар Президентимизнинг “Халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий саньатини ривожлантиришни янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармони ва “Обод турмуш йили” Давлат дастурида тадбиркорликни, айниқса, оилавий бизнесни рағбатлантиришга қаратилган устувор вазифалар ҳақида гапирди.  

- O‘zLiDeP Дастурида партия аёлларнинг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида ва тадбиркорлик фаолиятидаги ўрнини оширишга алоҳида эътиборни қаратиши белгилаб берилган, - деди тадбирда сўз олган O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аёлларнинг сиёсий фаоллигини, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири  А. Юсупова. – Бугунги давра суҳбатида шу йўналишда олиб борилаётган ишларимизга яна бир назар ташлаш, уларни танқидий-таҳлилий ўрганиш, янги таклиф ва тавсиялар олишдир. 

Унинг сўзларига кўра, ўтказилган давра суҳбатидан миллий маънавиятимизга ҳамоҳанг бўлган либерал-демократик ғоя ва қадриятларни, партия ўз олдига қўйган устувор вазифаларни, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини кенг оммага етказиш мақсади ҳам кўзланган. 

“Ҳунарманд” уюшмасининг Чимбой тумани бўлими раҳбари К.Қурбонова эса истиқлол шарофати билан тадбиркорларнинг эркин фаолият юритиши учун яратилган ҳуқуқий асослар, шароит ва имкониятлар ҳақида гапирар экан, айниқса, оилавий тадбиркорликнинг миллий ҳунармандчилик соҳасида янги даврга тамал тошини қўяётганини эътироф этди. 

“Миллий ҳунармандчилик, аввало, оилавий анъаналарга асосланади. Шу нуқтаи назардан оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш ҳунармандчилигимиз равнақига кенг йўл очади”, - деди К.Қурбонова.

Тадбир сўнггида маҳаллий ҳунармандлар ясаган миллий маҳсулотлар кўргазмаси ташкил этилди.
O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси КенгашиМатбуот хизмати 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме