18:45 29.07.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ОИЛА СОҒЛОМ БЎЛСА - ЖАМИЯТ МУСТАҲКАМ БЎЛАДИ
O‘zLiDeP Самарқанд шаҳар Кенгаши “Соғлом оила-мустаҳкам оила” лойиҳасининг вилоят босқичи доирасида “Оила соғлом экан - жамият мустаҳкам, жамият мустаҳкам экан - мамлакат барқарордир” мавзуида тадбир ташкил этди.
Тадбирда партия фаоллари, тадбиркор ва фермер хотин-қизлар, соғлиқни сақлаш соҳаси мутасаддилари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Партия Дастурида белгиланган мақсад ва вазифалар, хусусан, хотин-қизларнинг, қишлоқ аёлларининг жамият ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги иштирокини кенгайтириш, соғлом миллат генофондини асрашга кўмаклашиш, қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш каби масалалар тадбир кун тартибидан жой олган асосий мавзулар бўлди.
– Бугунги тадбиримиз ана шу масалаларда тизимли равишда амалга ошириб келинаётган ишларимизнинг бир қисмидир, – деди унда сўзга чиққан O‘zLiDeP Самарқанд шаҳар Кенгаши раисининг Аёллар масалалари бўйича ўринбосари Марҳабо Ғафурова. – Аҳамиятли жиҳати шундаки, тадбирларимизда хотин-қизлар ўртасидаги гиёҳвандлик, ўз жонига қасд қилиш, жиноятчилик каби салбий ҳолатлар ва унинг оқибатлари тўғрисида мутахассислар билан ҳамкорлигида кенг кўламдаги тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, баркамол авлод тарбияси, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш масалалари ҳам эътиборимиздан четда қолаётгани йўқ.
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Самарқанд шаҳри бўлими бош маслаҳатчиси Фароғат Шокирова O‘zLiDeP Дастурида партия Ўзбекистоннинг ҳар томонлама равнақ топишидан, мамлакатда демократлаштириш ва либераллаштириш жараёнларини чуқурлаштиришдан, фуқароларнинг турмуш даражаси ва мамлакатнинг халқаро обрў-эътибори ўсишидан, тинч ва барқарор ҳаёт сақланиб туришидан манфаатдор бўлган қатлам номидан сиёсий саҳнага чиққани белгилаб қўйилганини алоҳида қайд этди.
“Партия Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг амалга оширилиши, мамлакатнинг тараққиёт ва фаровонлик сари интилишида учраётган тўсиқларни бартараф этиш ишида масъулиятни ўз зиммасига олишини эълон қилгани ҳам аҳамиятлидир. Шуни эътиборга олган партия фаоллари хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзи тамойилларини қарор топтиришга, уларни четдан кириб келадиган мафкуравий таҳдидлардан муҳофаза қилишга интилаётгани қувонарли ҳол”, – деди Ф.Шокирова.
Тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга батафсил жавоб олди.
O‘zLiDeP Самарқанд вилоят КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме