22:00 25.06.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ОИЛА МУСТАҲКАМЛИГИ – ДАВЛАТ ТАЯНЧИ
O‘zLiDeP Чимбой туман Кенгаши “Қизилўзак” ОФЙдаги “Муҳаммеддин-Венера” фермер хўжалигида “Оиладаги мустаҳкам соғлиқ, тинчлик-хотиржамлик – мамлакат ободлигининг асоси” мавзуида давра суҳбати ўтказди.
Давра суҳбатида оилада соғлом турмуш муҳитини сақлаш, хотин-қизлар ўртасида гиёҳвандлик, ичиш, чекиш каби зарарли иллатлар тарқалишининг, никоҳ ёшига етмаган қизлар ва қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш каби мавзуларда сўз юритилди.
- O‘zLiDeP Дастурида партия инсон саломатлиги, ҳозирги давр тиббиётининг янги ютуқларига таянган ҳолда дунёда илғор ўринларга интилаётган Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш ривожи, оналик ва болаликни ҳимоялаш, умр узоқлигини таъминлаш йўлида курашиши белгилаб қўйилган, – дейди O‘zLiDeP туман Кенгаши раиси, туман хотин-қизлар қўмитаси раҳбари Г.Бойжонова. – Шундан келиб чиқиб ушбу лойиҳа орқали хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш ва маънавий салоҳиятини юксалтириш, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш, умр узоқлигини таъминлаш, соғлом миллат генофондини асрашга кўмаклашиш, чекка ҳудудларда яшаётган ёш қизларни спорт билан шуғулланишига кенгроқ жалб этиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда камарбаста бўлмоқдамиз.
Туман марказий шифохонаси бош шифокори С.Алламуродова O‘zLiDeP Дастури ва Сайловолди платформасида белгиланган мақсад ва вазифалар асосида хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ёш қизларнинг эрта турмушга чиқиш ҳолатлари олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишларни юқори баҳолади.
Унинг айтишича, ўтказилаётган тадбирлар хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ва тиббий маданиятини юксалтириш, шунингдек, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилашга ижобий таъсир кўрсатади.
“Соғлом оила – мустаҳка оила” лойиҳаси доирасидаги тадбирда халқ депутатлари вилоят, шаҳар ҳамда туман кенгашлари депутатлари, партия фаоллари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари, тиббиёт мутахассислари, маҳалла аҳли иштирок этди.
Тадбир янги ўқув технологиялари ва интерфаол услубларни қўллаган ҳолда маъруза, баҳс-мунозаралар шаклида ўтказилди.
O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме