15:00 22.02.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ОИЛА МАЪНАВИЯТИ ЮКСАК БЎЛСИН

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Ўрта тиббиёт ходимлари малакасини ошириш марказининг Жиззах филиалида “Оиланинг интеллектуал, маънавий-ахлоқий даражаси – жамият олдидаги бурч ва масъулият” мавзуида давра суҳбати ташкил этди.

Учрашувда асосий эътибор ёш авлодни жисмонан ва маънан соғлом этиб вояга етказиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, хотин-қизларнинг тиббий саводхонлигини ошириш каби масалаларга қаратилди. 

Тадбирда сўзга чиққан O‘zLiDeP вилоят кенгаши аппарати раҳбари В.Норбоев Президент И.Каримовнинг Конституция қабул қилинганининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги “Амалга ошираётган ислоҳотларимизни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти қуриш – ёруғ келажагимизнинг асосий омилидир” номли маърузасида белгиланган устувор йўналишлар ва Соғлом бола йилидаги асосий вазифаларга алоҳида тўхталди. 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Н.Каримова эса мамлакатимизда оила институтини ғоявий ва моддий мустаҳкамлашнинг муҳим вазифалари, соғлиқни сақлаш тизимида болаларга кўрсатилаётган эътибор, бу соҳада олиб борилган ислоҳотлар натижасида эришилган ютуқлар ҳақида гапирди. 

Шунингдек, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими ходими Г.Ибрагимова ҳам соғлом оилани барпо этиш, соғлом она ва болани тарбиялаш партиянинг устувор вазифалардан бири ҳисобланиши, ўтган йиллар давомида амалга оширилган кўплаб партиявий лойиҳалар бунинг исботи эканини таъкидлади. 

- Масалан, O‘zLiDeP ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Соғлом оила - мустаҳкам оила” лойиҳасини муваффақиятли ўтказиб келяпти, - деди Г.Ибрагимова. – Ундан кўзланган асосий мақсад аёлларнинг оила ва жамиятдаги роли ва мақомини ошириш, ижтимоий фаоллигини кучайтириш, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш, умр узоқлигини  таъминлаш, соғлом миллат генофондини асрашга кўмаклашиш, чекка ҳудудларда яшаётган ёш қизларни спорт билан шуғулланишга кенгроқ жалб этиш, хотин-қизлар ўртасида зарарли иллатлар тарқалиши ҳамда никоҳ ёшига етмаган қизлар ва қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олишдир.

Давра суҳбатида таъкидландики, ўтган йили мазкур лойиҳа доирасида вилоятда 700 нафардан ортиқ хотин-қиз текин тиббий кўрикдан ўтказилган. Учрашувда “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси бу йил ҳам давом эттирилиши маълум қилинди. 

Ўтказилган тадбир доирасида либерал-демократик ғояларга қизиқиш билдирган ва O‘zLiDePни қўллаб-қувватлашга бел боғлаган 14 нафар аъзони ўз сафига бирлаштирган янги БПТ ташкил этилди ва уларга партия аъзолик гувоҳномалари топширилди. 

O‘zLiDeP Жиззах вилоят КенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме