17:15 06.12.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ОБОДЛИК КЎНГИЛДАН БОШЛАНАДИ

O‘zLiDePнинг Халқ депутатлари Нурота тумани кенгашидаги депутатлик гуруҳи навбатдаги йиғилишини ўтказди.

Унда Нурота тумани ободонлаштириш бўлими бошлиғи Ю.Турсуновнинг туманда жорий йилнинг ўтган тўққиз ой мобайнида ободонлаштириш борасида қилинган ишлар юзасидан ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботда айтилишича, тумандаги “Чашма” мажмуасида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилган, жумладан, гул кўчатлари ўтқазилиб, суғориш йўлга қўйилган. Тумандаги “Мажмуа” боғини қонунчиликда белгиланган тартибда қабул қилиб олиш бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштириш, маблағ ва штат бирликлари ажратиш чоралари кўрилган.

Ю.Турсуновнинг сўзларига кўра, туман ободонлаштириш бўлими “Муҳаббат боғи” хусусий корхонаси билан гул кўчатларини, “Эгам Самад” фермер хўжалиги билан дарахт кўчатларини сотиб олиш бўйича шартномалар имзолаб, марказий кўчалар, корхона ва ташкилотлар, намунавий уйларнинг олд қисми кўкаламзорлаштирилган.

Ободонлаштириш, атроф-муҳитни тоза ва озода сақлаш бўйича тумандаги 13 та маҳалла, 65 та ташкилот билан шартнома тузилган. Кўчаларни ёритиш борасида ҳам туманда муайян ишлар амалга оширилган. 

Ҳисоботни тинглаган депутатлар туманда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича ўз таклифларини баён қилди. Хусусан, ҳар бир фуқаролар йиғинига бу борада масъул бўлган депутатларни бириктириш, ободонлаштириш ҳафталиклари ташкил этиш таклифлари билдирилди. 
Қобил АСТОНОВ,O‘zLiDeP Навоий вилояти КенгашиДепутатлик гуруҳлари билан ишлаш сектори мудири 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме