17:45 14.03.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ОБОД МАҲАЛЛА, ОБОД ОИЛА - ОБОД ТУРМУШ ГАРОВИ

 О’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош шаҳар Кенгаши ташаббуси билан шаҳардаги энергетика коллежида “Обод маҳалла - обод турмуш гарови” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда сўзга чиққан О’zLiDeP Тахиатош шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Б.Юсупов мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган ишлар, бу борада янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари ҳақида маълумот берди.  Хусусан, у “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонунга ҳам тўхталиб, оилавий тадбиркорликни кенг жорий этиш бугуннинг долзарб вазифаси экани, бу вазифани амалга ошириш учун  барча имкониятлар ишга солиниши кераклигини таъкидлади.   Тадбирда қайд этилдики, О’zLiDeP оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш ниятида бўлган фуқароларга бизнес-режалар тузиш, қонунлар мазмун-моҳиятини ўрганиш, банк кредитлари олиш каби масалаларда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрдир. Давра суҳбати иштирокчилари ёшларни бизнесга кенг жалб этиш, мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ҳаётидаги барча соҳаларда уларнинг фаоллигини ошириш масалаларига ҳам эътибор қаратди.  Шунингдек, О’zLiDeP томонидан “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва бошқа кўплаб ташкилотлар билан ҳамкорликда турли мавзуларда ўтказилаётган тадбирлар ўз самарасини бераётгани айтиб ўтилди. Партиянинг “Агар мен депутат бўлсам”, “Ишбилармон ўқувчи”, “Диплом билан бизнесга” каби кўрик-танловлари ёшларнинг эзгу орзу-истакларини рўёбга чиқариш йўлида муҳим аҳамиятга эга бўлаётгани эътироф этилди.  Ўзаро мулоқот тарзида ўтган давра суҳбатида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олди. 
О’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси КенгашиМатбуот хизмати 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме