21:30 06.07.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
O’zLiDePнинг партия қурилиши соҳасидаги навбатдаги долзарб вазифалари
Ўқув-семинарнинг мақсади - мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси ҳамда партиянинг дастурий вазифаларидан келиб чиқадиган вазифалар ижросини таъминлаш жараёнида партиянинг тузилмавий бўлинмалари самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи партия фаолларининг назарий ва амалий билимларини кенгайтиришдан иборат.
O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроқўми раиси М.Тешабоев таъкидлаганидек, бугунги кун ислоҳотлари партияни Ўзбекистон тақдири ва келажаги учун ўз зиммасига масъулиятни олиб, мамлакатдаги ички сиёсий жараёнларнинг янада кучли ва аҳамиятли иштирокчисига айланиш, ўз электорати манфаатлари ва орзу-интилишларини қонун асосида чуқурлаштиришга кўмаклашиш, аҳолининг ривожланган сиёсий маданиятини шакллантириш, демократлаштириш жараёнларини ривожлантириш ҳамда мамлакатда ўрта синф мулкдорларини янада қарор топтириш орқали барқарорликни янада мустаҳкамлашга чорлайди.
O’zLiDePнинг бугунги дастурий вазифалари жадал ривожланаётган мамлакатнинг стратегик мақсадидан – Ўзбекистоннинг илғор, ривожланган демократик давлатлар қаторидан ўрин эгаллаши, халқ учун муносиб турмуш шароитларини яратиш ва дунё ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллаш каби мақсадлардан келиб чиққан ҳолда белгиланган.
Қайд этилганидек, O’zLiDeP ўрта синф вакиллари, тадбиркорлик, фермерлик, хусусий сектор, моддий ва интеллектуал мулк эгалари манфаатларини илгари сурувчи сифатида айнан ўрта синф мулкдорлари жамиятимизнинг ижтимоий кўпчилигини ташкил этиб, Ўзбекистонда давлат ва жамият тизимини изчил ривожлантириш ва янгилашнинг таянчи бўлиши ва Ватан тараққиёти, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларни жадал ривожлантириш учун масъулиятни ўз зиммасига олиши зарур, деб ҳисоблайди.
Бундан O’zLiDePнинг Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси қабул қилиниши билан бошланган сифат жиҳатдан янги ислоҳотлар босқичида асосий дастурий вазифалари келиб чиқади.
Семинар икки босқичда, интерфаол ва янги педагогик усуллар асосида ўтказилди.
Биринчи куни барча бўлимларнинг партия қурилишининг навбатдаги босқичидаги амалий ишлари, аёллар ва ёшлар билан ишлаш фаолиятининг асосий йўналишлари, кўп партиявийлик тизим шароитида партия, яъни сиёсий партияларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциялари, депутатлик гуруҳлар ва БПТлар фаолиятининг асосий йўналишлари, партия ҳудудий бўлимларида белгиланган тартибга мувофиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни расмийлаштириш масалалари, сиёсий таълим марказлари ва мафкуравий бўлимлар самарадорлигини ошириш бўйича биринчи даражали вазифаларга доир масалалар муҳокама этилди.
Иккинчи куни иштирокчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда фаолият йўналишидан келиб чиқиб, партия фаолияти сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқдилар ва уларни тақдим этдилар. Ўқув-семинар давомида электорат билан олиб борилаётган ишларни кучайтириш, БПТлар ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик гуруҳларининг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги ҳамкорликдаги фаолиятини ташкил этиш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ва жойларда амалдаги қонунчилик ижросига доир амалий тавсиялар берилди. Шунингдек, ижро этувчи ва вакиллик ҳокимият органлари учун кадрлар заҳирасини шакллантириш, партия ўқуви самарадорлигини оширишнинг шакллари ва усулларига оид масалалар кўриб чиқилди.
Семинар иштирокчилари томонидан кўп партиявийлик тизими шароитида партия фаолларининг амалий вазифалари, партиянинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси, депутатлик гуруҳлар, БПТ, Сиёсий таълим марказлари, “Ёшлар қаноти” ва “Аёллар қаноти” фаолияти самарадорлигини оширишга бағишланган маърузаларни тингладилар.
Тадбир давомида партия фаоллари олдига қўйилган вазифаларнинг амалга оширилиши, партиянинг ҳар бир фаоли шахсий иштироки ва масъулиятини ошириш бўйича қатор амалий таклифлар илгари сурилди.Жумладан, партия фаолларининг ташкилий-кадрлар, мафкуравий ишларни амалга ошириш, партиянинг ёшлар ва аёлларга оид сиёсатини амалга ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик масалаларини ҳал этиш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини, ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланиши дастурларини мониторинг қилиш борасидаги фаолиятининг амалий жиҳатлари муҳокама этилди.
Семинар давомида иштирокчиларга махсус ишлаб чиқилган ўқув-услубий материаллар тарқатилди.
Кейинги босқичда июль-август ойларида ўқувсеминарларининг раисларнинг биринчи ўринбосарлари – аппарат раҳбарлари, туман (шаҳар) Кенгашлар БПТлар маслаҳатчилари учун вилоят босқичларини ўтказиш назарда тутилган.
Мазкур ўқув-семинарда партиянинг турли бўғинларидаги ходимлар ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг вакиллари жами 170 дан ортиқ киши иштирок этди.
Обсудить новость на Форуме