19:00 17.04.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

O‘zLiDePнинг ТАЛАБА ТАДБИРКОРЛАРИ

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Тахиатош шаҳридаги иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида ва Нукус туманидаги Қўтонкўл агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежида “Диплом билан бизнесга” лойиҳасининг дастлабки босқичларини ўтказди.

- Бугунги кунда коллеж битирувчилари бандлигини таъминлашга катта эътибор қаратилаётир, - дейди O‘zLiDeP Тахиатош шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Б.Юсупов. - Лойиҳамиздан мақсад ҳам ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятига қизиқишини кучайтириш, ўз бизнесини ташкил этиш учун иқтисодий ва ҳуқуқий шароит яратиш, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка жалб этишдан иборатдир.

Нукус тумани Фермерлар кенгаши мутахассиси Д.Бегманов эса O‘zLiDePнинг мазкур йўналишдаги ташаббусларини юқори баҳолади. 

“Айниқса, бу каби тадбирларда эришган ютуқларимиз билан бир қаторда мавжуд камчиликлар ҳақида ҳам очиқ мулоҳазалар юритилаётгани, уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ўртага ташланаётгани диққатга сазовордир”, - деди Д.Бегманов. 

Танловнинг дастлабки босқичлари иштирокчилари ўзларининг бизнес режаларини ҳакамлар ҳукмига ҳавола этди. Намунали деб топилган бизнес режалар эгалари танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланма олди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
Матбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме