20:15 06.05.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
O`zLiDePнинг “ИШБИЛАРМОН ТАЛАБАЛАРИ”
Қорақалпоғистон Республикасининг Тахтакўпир ҳамда Кегейли туманларида O`zLiDePнинг “Ишбилармон талаба” лойиҳаси туман босқичи ўтказилди.
O`zLiDeP Дастурида партия тадбиркорлар эркинликларини таъминлаш учун иқтисодий, ташкилий, хуқуқий шароит ва кафолатлар яратилиши, мазкур қатлам фаолиятининг ҳар томонлама рағбатлантирилиши, хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий мустақил бўлиши, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришдаги мавжуд тўсиқларнинг бартараф этилиши тарафдоридир, дея таъкидланган.
– Чунки бу масалаларнинг самарали ҳал этилиши электоратимиз манфаатларига тўла мос келади, – дейди O`zLiDeP Тахтакўпир туман Кенгаши раиси Т.Тўқимбетов. – Ўтказаётган “Ишбилармон талаба” лойиҳамиз олий ўқув юртлари ва коллежлар битирувчиларининг бандлигини таъминлашга катта ҳисса қўшаётганидан жуда мамнунмиз.
Тадбир иштирокчилари ўз бизнес режаларини тажрибали мутахассислар маслаҳат ва тавсиялари асосида янада мукаммаллаштириш имкониятига эга бўлдилар, шунингдек ғолиблар танловнинг вилоят босқичига йўлланма олдилар.
O`zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме