16:30 13.06.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

O`zLiDeP ва банк ҳамкорлиги бизнес оламининг янги авлодини қўллаб-қувватлашга хизмат қилаяпти

Ёшларнинг тадбиркорликка қизиқишларини кучайтириш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ўз бизнесини ташкил этишлари учун иқтисодий ва ҳуқуқий шарт-шароит яратишда O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва «Микрокредитбанк» ҳамкорлигида ташкил этилган «Диплом билан — бизнесга» акцияси алоҳида ўрин тутаяпти.

O`zLiDeP Жиззах вилоят кенгаши ҳамда «Микрокредитбанк» вилоят филиали томонидан Жиззах политехника институтида ташкил этилган ўкув-семинарда иштирок этган талабалар ва уларнинг энг билимдонлари махсус сертификатлар билан такдирлангани ҳам бунга мисол бўлиши мумкин.
 
Шу ўринда Жиззах вилояти тижорат банклари томонидан 2011 йилда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлаш учун 1051,4 млн. сўм миқдорида кредит ажратилганини алоҳида таъкидлаш жоиз.

«Диплом билан — бизнесга» лойиҳаси доирасида тадбиркорлик соҳасининг ўзига хос томонларини очиб бериш мақсадида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси, вилоят деҳқон ва фермерлар уюшмаси, шаҳар ҳокимлиги тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш инспекцияларининг ҳам жалб этилиши ёшларнинг соҳага оид билим ва кўникмаларини оширишга хизмат қилди.

Самарқанд шаҳридаги «Ёшлар маркази» биносида бўлиб ўтган ўкув-семинар хам ушбу лойиҳанинг мазкур худуддаги давоми бўлди, дейиш мумкин. 50 нафардан ортйқ йигит-қизлар иштирокида беш кун давом этган тадбир якунида иштирокчи ёшлар ҳайъат аъзоларига ўз бизнес лойиҳаларини тақдим қилдилар.

— Мен хонаки гулларни етиштириш ва савдога чиқаришга оид бизнес-режам билан иштирок этдим, — дейди Самарқанд хукуқшунослик коллежи битирувчиси, лойиҳа ғолибларидан бири Самария Шерматова. — Гулларнинг инсон саломатлигига ижобий таъсирини англаганим учун ушбу машғулот билан шуғулланмоқчиман. Келажакда гул савдосини йўлга кўйиш баробарида олий ўкув юртида таълим олиш ниятим бор.

«Диплом билан — бизнесга» лойиҳаси доирасидаги ўкув-семинарлар Урганч Олимпия заҳиралари, Қўшкўпир агросаноат, Урганч санъат, Гурлан иқтисодиёт, Хива педагогика касб-ҳунар коллежларида ҳам кўтаринки рухда ўтди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили муносабати билан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ўтказилган бундай тадбирлар ёшлар, хусусан, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жалб қилишда муҳим аҳамият касб этмокда. Зеро, тажриба мактабига айланаётган бундай ўқув-семинарлар яқин келажакда ўз самарасини беришига шубҳа йўқ, албатта.

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме