17:31 07.02.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
O`zLiDeP олдида турган навбатдаги устувор вазифалар белгилаб олинди
5 февраль куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал–демократик партияси Cиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партиянинг парламентдаги фракцияси аъзолари, ҳудудий партия ташкилотлари раҳбарлари, халқ депутатлари вилоят кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари раҳбарлари, партия фаоллари – тадбиркорлар ва фермерлар иштирок этди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2010 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2011 йилга мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишларга бағишланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасидан келиб чиқадиган O`zLiDeP олдида турган устувор вазифалар муҳокама қилинди.
Давлатимиз раҳбари маърузасида таъкидланганидек, “айни пaйтдa биз ўз вaқтидa тaнлaб oлгaн иқтисодий тaрaққиёт мoдeлининг нaқaдaр тўғри экaнини вa aмaлдa ўзини тўлa oқлaгaнини ҳaётнинг ўзи янa вa янa тaсдиқлaб бeрмoқдa. Ушбу мoдeлнинг тaмoйиллaри aсoсидa мaмлaкaтимизни ислoҳ этиш вa мoдeрнизaция қилиш бўйичa ҳaр тoмoнлaмa вa чуқур ўйлaнгaн тaдрижий тaрaққиёт дaстурини изчил aмaлгa oширгaнимиз инқирoзнинг, жaҳoн бoзoридaги кeскин ўзгaриш вa бeқaрoрликнинг иқтисoдиётимизгa, мoлия вa бaнк тизимигa сaлбий тaъсирини сeзилaрли дaрaжaдa кaмaйтириш имкoнини бeрди”.
Партия фаолларининг фикрига кўра, мамлакатимиз раҳбариятининг олиб борилаётган оқилона иқтисодий сиёсати натижасида ўтган 2010 йилда мaмлaкaтимиз иқтисoдиётининг юқoри бaрқaрoр ўсиш суръaтлaри вa мaкрoиқтисoдий мутaнoсиблиги сaқлaниб қoлишига эришилди. Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, юртимиздa ялпи ички мaҳсулoтнинг ўсиш суръaтлaри 2008 йилдa 9 фoиз, 2009 йилдa 8,1 фoиз, 2010 йилдa эсa 8,5 фoизни тaшкил этди. Жaҳoн мoлия институтлaрининг xулoсaсигa кўрa, бу дунёдaги энг юқoри кўрсaткичлaрдaн биридир.
Keйинги ўн йилдa, яъни 2000 йилгa нисбaтaн тaққoслaгaндa, 2010 йилдa мaмлaкaтимиздa ялпи ички мaҳсулoт қaрийб 2 бaрoбaр, aҳoли жoн бoшигa ҳисoблaгaндa эсa 1,7 бaрoбaр oшди. Xaрид имкoниятлaри мутaнoсиблигини ҳисoбгa oлгaн ҳoлдa сaнaгaндa, ялпи ички мaҳсулoтнинг 2010 йилдa 2000 йилгa нисбaтaн ўсиши 2,6 кaррaни тaшкил қилди.
Aгaр ўн йил oлдин мaмлaкaтимиз ялпи ички мaҳсулoтидa сaнoaтнинг ҳиссaси aтиги 14,2 фoизни тaшкил eтгaн бўлсa, 2010 йилдa бу кўрсaткич 24 фoизни, трaнспoрт вa aлoқaнинг улуши тeгишли рaвишдa 7,7 вa 12,4 фoизни тaшкил eтди, xизмaтлaр бўйичa бу рaқaм 37 фoиздaн 49 фoизгa ўсди. Қишлoқ xўжaлигининг улуши эсa 30,1 фoиздaн 17,5 фoизгa тушди.
Тадбирда таъкидландики, бу рақамларнинг бaрчaси иқтисoдиётимизнинг юқoри суръaтлaр билaн бaрқaрoр ўсиб бoрaётгaнидан, мaмлaкaтимиздa рўй бeрaётгaн улкaн ижoбий ўзгaришлaрдaн дaлoлaт бeрaди.
Сўзга чиққанлар мамлакатимиз эришаётган энг кaттa ютуқлардан бири ялпи ички мaҳсулoт тaркибидa кичик бизнeс вa xусусий тaдбиркoрликнинг улуши кўпaйгaни ҳaмдa мaмлaкaтимиз иқтисoдиётини ривoжлaнтиришдa унинг рoли сeзилaрли дaрaжaдa oшгaнидa нaмoён бўлаётганлигини қайд этишди. 2000 йилдa ялпи ички мaҳсулoтнинг қaрийб 31 фoизи иқтисoдиётнинг фaoл ривoжлaниб бoрaётгaн ушбу сeктoри улушигa тўғри кeлгaн бўлсa, 2010 йилдa бу кўрсaткич 52,5 фoизни тaшкил этди.
Партия фаоллари қайд этганидек, кичик бизнeс вa xусусий тaдбиркoрлик иқтисoдиётнинг тeз ўзгaриб турaдигaн бoзoр тaлaблaригa жaвoб бeришини тaъминлaйдигaн зaмoнaвий тузилмaлaрини шaкллaнтиришдa, янги иш ўринлaрини тaшкил қилишдa вa aҳoли дaрoмaдлaрини oширишдa ўтa муҳим рoл тутади. Хусусан, кичик бизнeс вa xусусий тaдбиркoрлик сoҳaсининг мaмлaкaтимизни мoдeрнизaция қилиш вa янгилaшнинг ишoнчли тaянчи бўлгaн мулкдoрлaр синфини, яъни ўртa синфни шaкллaнтиришдaги улкaн aҳaмиятини ҳeч нaрсa билaн қиёслaб бўлмaйди.
Кенгайтирилган йиғилишда ана шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда ва унинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улушини янада ошириш жараёнида O`zLiDePнинг иштироки масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Таъкидландики, партия ўз сайловолди дастуридаги вазифалар асосида электорат вакиллари – тадбиркорлар ва фермерларнинг манфаатларини ҳимоялаш, уларнинг эркин фаолияти учун қулай муҳит яратиш жараёнининг фаол иштирокчиси бўлиши лозим. Партиянинг бу йўналишдаги фаолияти шунчаки иштирок билан чекланиб қолмасдан, O`zLiDeP тадбиркорларнинг, фермерларнинг том маънода иқтисодиётнинг ҳал қилувчи кучига айланишини таъминлашга қаратилган дастурлар ва йирик лойиҳаларни амалга ошириш ташаббуси билан сиёсий майдонга чиқиши ва уларнинг самарали амалга оширилишига бор куч-имкониятларни сафарбар этиши зарур.
Партия фаоллари давлатимиз раҳбари маърузасида таъкидланган “Мамлакатимизни иқтисодий ривожлантиришга қаратилган узоқ муддатли стратегик мақсадни амалга оширишнинг мантиғи мустақиллигимизнинг дастлабки кунларидан бошланган ва Ўзбекистоннинг жаҳон бозоридаги рақобатдошлигини ошириш ва мавқеини мустаҳкамлашга йўналтирилган таркибий ўзгаришлар ва юксак технологияларга асосланган замонавий тармоқлар ва ишлаб чиқариш соҳаларини жадал ривожлантириш сиёсатини 2011 йилдаги асосий устувор йўналиш сифатида давом эттириш” ғоясини тўла қўллаб-қувватладилар.
Тадбирда маърузадан келиб чиқадиган O`zLiDeP олдида турган вазифалар муҳокамаларнинг марказида бўлди.
Алоҳида таъкидландики, партиянинг мафкуравий фаолиятида асосий эътибор фуқароларимизнинг онг-шуурига либерал-демократик ғояларнинг чуқур кириб боришини таъминлашга қаратилади. Партиянинг қатъий позицияси шундан иборатки, мамлакатимизни ривожланган мамлакатлар қаторига олиб чиқиш, иқтисодиётимизни жадал ривожлантириш ва ялпи ички мaҳсулoт тaркибидa кичик бизнeс вa xусусий тaдбиркoрликнинг улушини ошириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларнинг марказида айнан либерал-демократик ғоялар туриши лозим. Ўзбекистоннинг мустақиллик йилларида ўзи танлаб олган тараққиёт йўлини ва бугунги барқарор ривожланишини изчил давом эттириш учун фуқароларимизнинг ҳаётига, уларнинг онг-тафаккурига либерал-демократик ғоялар янада чуқурроқ кириб бориши зарур.
O`zLiDeP Ўзбекистоннинг жаҳон бозоридаги рақобатдошлигини ошириш ва мавқеини мустаҳкамлашга йўналтирилган таркибий ўзгаришлар ва юксак технологияларга асосланган замонавий тармоқлар ва ишлаб чиқариш соҳаларини жадал ривожлантириш бўйича бошланган сиёсатни давом эттиришни мамлакатимизда либерал-демократик ғояларнинг жадал ривожланиши билан боғлиқ ҳолда кўради.
Партия ўзининг бошқа сиёсий рақиблари томонидан илгари сурилаётган ғоялар, социал-демократик қарашларнинг жамият учун кераклигини инкор этмайди. Партия социал-демократик ғоялар жамият аъзоларининг муайян фаолияти ва муносабатларини тартибга солиш, уларнинг ижтимоий манфаатларини шакллантириш учун хизмат қилишини эътироф этади.
Шунинг билан бирга O`zLiDeP бугунги дунёвий тараққиёт, демократик ривожланиш вқа фуқаролик жамияти барпо этиш шароитида Ўзбекистоннинг ривожланган давлатлар сафидан муносиб ўрин эгаллашига эришиш учун либерал-демократик ғоялардан бошқа мақбул ғоя йўқ, деб ҳисоблайди. Чунки, айнан либерал-демократик ғоялар хусусий мулк ва жамиятдаги барқарорликдан энг кўп манфаатдор бўлган қатлам - мулкдорлар, яъни ўрта синфнинг ривожланиши учун зарур шарт-шароит яратиб бера олади.
O`zLiDePнинг позициясига кўра, социал-демократик ғоялар кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш имконини бермайди ва жамиятда либерал-демократик ғоялар амалга ошиб боргани сайин социал-демократик ғоялар ривожланиши учун шароит вужудга келади.
Тадбирда партия ташкилотларининг мафкуравий йўналишдаги фаолиятини янада кучайтириш, либерал-демократик ғояларни, кичик бизнес ва тадбиркорликнинг бунёдкор салоҳиятини аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш орқали айрим фуқаролар онгида сақланиб қолаётган тадбиркорларга, мулк эгаларига бошқача кўз билан қараш сингари эскича муносабатларга барҳам бериш лозимлиги таъкидланди.
Партия иқтисодиётда чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, фаол инвестиция сиёсатини олиб бориш, солиқ юкини камайтириш, юқори технологияли тармоқлар ва ишлаб чиқаришларни, кичик бизнес ҳамда хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш тарафдоридир.
Партиянинг позицияси шундан иборатки, мазкур муҳим вазифани рўёбга чиқариш Ўзбекистоннинг демократлаштириш йўналиши бўйича барқарор ҳамда изчиллик билан олға бориши, бозор ислоҳотларини амалга ошириш, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашуви учун мустаҳкам замин яратади. Шу билан бирга, иқтисодиётни эркинлаштириш ва бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш борасида жойларда сақланиб қолаётган муаммолар, бюрократик тўсиқларни бартараф этиш партия фаолиятининг устувор муҳим йўналиши ҳисобланади.
2011 йилда партия қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга қаратилган қонунчилик актлари ижроси устидан доимий мониторинг олиб боради, фермер хўжаликлари ривожланиши ва фаолияти, агросаноат мажмуасида иқтисодий ислоҳотларнинг меъёрий-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш бўйича ишларни давом эттиради.
Шунингдек, партия тизимида ташкил этилган “Сиёсий таълим” марказлари орқали тадбиркорлар ва фермерларнинг бизнес юритишга доир назарий ва амалий кўникмаларини ошириш, сиёсий фаоллиги ва саводхонлигини юксалтиришгша қаратилган семинар-ўқувлар ташкил этилишига алоҳида эътибор қаратилади.
Тадбирда партия ташаббуси билан жорий йилнинг январь ойида ташкил этилган Демократик бозор ислоҳотларини ва иқтисодиётни либераллаштириш таҳлилий маркази фаолиятини самарали ташкил этиш, марказ ёрдамида партия электорати вакиллари фаолиятига тўсқинлик қилаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича ахборот-таҳлилий кўрсатмалар, амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда партия марказий органлари ёрдамида уларнинг тегишли давлат ва нодавлат ташкилотларига етказилишини таъминлаш, партиявий тавсияларнинг ижроси бўйича жойларда жамоатчилик назоратни ташкил этиш бўйича ҳам чора-тадбирлар белгиланди.
Тадбир давомида партия таъсис этган Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази фаолиятини танқидий нуқтаи назардан кўриб чиқиш, марказнинг ҳақиқий маънода партия электорати вакиллари билан доимий алоқани таъминлашнинг самарали воситасига айланишига эришиш юзасидан ҳам таклифлар ўртага ташланди.
Кенгайтирилган йиғилиш якунида муҳокама қилинган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.
Обсудить новость на Форуме
25 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |