21:30 01.12.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

O`zLiDeP ёш олимлар билан амалий ҳамкорликни мустаҳкамлашга киришди

O`zLiDeP ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда 150 дан ортиқ 35 ёшгача бўлган олимларнинг давлат ва жамият бошқарувини демократлаштириш ҳамда фуқаролик жамиятини шакллантириш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни либераллаштириш масалаларига оид илмий ишлари муҳокама этилди.Маълумки, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Сайловолди платформасида ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, янги авлод вакилларининг касбий, ижодий ва хизмат соҳаларидаги интилишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш учун тизимли ишлар олиб бориш долзарб масалалардан бири сифатида белгилаб олинган. O`zLiDeP ана шу мақсадда турли партиявий лойиҳаларни изчил амалга ошириб келмоқда. Партия фаолларининг фикрича, ушбу анжуман ҳам навбатдаги йирик лойиҳа бўлиб, у партиянинг ёшларга оид сиёсатини янада мустаҳкамлашга қаратилгани билан ҳам муҳим аҳамиятга эга.Партия фаоллари ушбу йирик анжуман Президентимиз Ислом Каримов томонидан тақдим этилган «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси» ва O`zLiDeP Дастурида белгилаб берилган вазифаларни ҳал этиш, ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва улар билан демократик ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада чуқурлаштиришга оид дастурий мақсад ва вазифаларни муҳокама қилишга хизмат қилишини таъкидламоқдалар. Бундан ташқари, тадбир партия кадрлар захираси учун иқтидорли ёшларни танлаш ҳамда уларнинг касбий, ижодий ва хизмат соҳаларида ўсишлари учун ҳам кенг имконият яратади. Тадбирда O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси М.Тешабоев сўзга чиқиб, бугунги анжуман Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 20 йиллиги арафасида ташкил этилгани бежиз эмаслигини таъкидлади.— Мамлакатимизда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг амалга оширилиши таълим соҳасини ислоҳ қилиш, юксак билимли, интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш соҳасида кўрилаётган чора-тадбирлар, тараққиётнинг «ўзбек модели»нинг ажралмас қисмидир, — деди М.Тешабоев. Мазкур дастур ёш авлод онгида демократик қадриятларни мустаҳкамлашга қаратилган бўлиб, ўз фикри, қарашлари ва қатъий фуқаролик позициясига эга, ҳар томонлама етук ва мустақил фикрлайдиган шахсни шакллантиришни мақсад қилиб қўйганлиги билан ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Шу ўринда Президентимиз ташаббуси билан жорий йилнинг 16-17 февраль кунлари Тошкентда ўтган «Юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш – мамлакатни барқарор тараққий эттириш ва модернизация қилишнинг энг муҳим шарти» мавзуидаги халқаро Конференцияда иштирок этган кўплаб хорижлик экспертлар, олим ва мутахассислар томонидан мамлакатимизда мустақиллик йилларида жисмонан соғлом ва маънан баркамол авлодни тарбиялаш, таълим тизимини ислоҳ қилиш ва уни жаҳон стандартлари даражасига олиб чиқиш борасидаги изчил ислоҳотларнинг амалий натижалари халқаро миқёсда эътироф этилганлигини алоҳида таъкидлашимиз зарур.2003 йилдан бери мамлакат сиёсий майдонида фаолият олиб бораётган O’zLiDeP Дастурида ҳам партия  давлат ва жамият тизими ривожи ва янгиланишнинг асосий таянчига айланиши ҳамда Ватан тараққиёти, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларнинг жадал суръатлар билан амалга оширилиши учун масъулиятни ўз зиммасига олиши зарурлиги белгилаб қўйилган эди.Айни пайтда 173 мингдан ортиқ аъзоси бўлган O’zLiDeP мафкуравий, ташкилий-кадрлар, электорат, ёшлар ва аёллар билан ишлаш йўналишларидаги вазифаларни ҳам тизимли лойиҳалар орқали амалга оширмоқда. 2010-2012 йилларда биргина ёшлар йўналишидаги лойиҳаларда 110 мингдан зиёд йигит-қиз иштирок этиб, уларда олий ва ўрта махсус ўқув юртлари битирувчиларининг 928 та ижтимоий аҳамиятга эга бизнес-лойиҳалари қўллаб-қувватланди. Уларни амалга ошириш учун тижорат банклари томонидан 5,2 млрд. сўмга тенг кредитлар ажратилди ва қишлоқ жойларида 1000 дан ортиқ янги иш ўрни яратилди. Шунингдек, 150 нафардан зиёд академик лицей ўқувчилари ва коллеж талабалари O’zLiDeP стипендияси эгалари бўлди. «Давлат ва жамият ривожланишининг бугунги босқичида мамлакатни демократик янгилаш ва модернизация қилишнинг долзарб масалалари» мавзуидаги бугунги анжуман эса жорий йилдаги энг йирик лойиҳаларимиздан биридир.Анжуман доирасидаги танлов «Давлат ва жамият бошқарувини демократлаштириш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш», «Суд-ҳуқуқ тизими соҳасидаги ислоҳотлар» ҳамда «Бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни либераллаштириш» йўналишларини қамраб олган. Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O`zLiDeP фракцияси билан ёш олимлар ва мутахассислар ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, замонавий фикрловчи, юқори малакали мутахассислар, фидойи ёшларни давлат тузилмаларига жалб этилишини таъминлайдиган тизим яратиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Зеро, депутатлик корпусининг давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш, демократик бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш ва иқтисодиётни либераллаштиришни ҳуқуқий тартибга солишга доир фаолиятини ривожлантириш бугунги кундаги энг долзарб масалалардандир. Анжуман ёш олимларга ўз ижодий ишларини тақдим этиш, етакчи мутахассислар, Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда ўз тенгдошлари билан фикр алмашиш имконини берганини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим. Тадбир якунида қабул қилинган тавсияларда ёш олимларнинг ижодий ишланмаларини амалиётга татбиқ этиш бўйича мониторинг ўтказиб бориш ва ушбу анжуманни изчил давом эттириш лозимлиги қайд этилди. Анжуманда ўз илмий ишларини тақдим этган энг фаол ва истиқболли ёш олимларга O`zLiDePнинг эсдалик совғалари топширилди. Истам АСТАНОВ, Тошкент Давлат юридик институтининг 1-босқич докторант-тадқиқотчиси, «Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш» йўналиши бўйича диплом соҳиби:– «Давлат ва жамият ҳаётининг ҳозирги босқичида мамлакатни демократик янгилаш ва модернизациялаш жараёнларининг долзарб масалалари»га бағишланган танловда «Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари замирида махсус билимлардан фойдаланишнинг концептуал асослари» мавзуидаги мақолам билан иштирок этдим. Унда Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига баъзи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш борасидаги таклифларимни илгари сурганман. Хусусан, қонунчилигимизда экспертиза институти имкониятларидан янада кенгроқ фойдаланиш, унинг самарадорлигини ошириш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишга оид фикрларим мутахассислар ҳамда қонун ижодкорлари томонидан инобатга олинишини истардим. Соҳиба ИНОЯТОВА, Тошкент Давлат юридик институтининг «Фуқаролик-процессуал ҳуқуқи» кафедраси доценти, «Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш» йўналиши бўйича диплом соҳибаси:– Танловда «Хорижий арбитраж судлари ҳал қилув қарорларини амалда татбиқ этиш ҳақидаги Нью-Йорк Конвенциясига кўра ҳакамлик судлари қарорларининг ижросини таъминлаш» мавзуидаги мақолам билан қатнашдим. Маълумки, айни пайтда ҳакамлик судлари қарорлари ижросини таъминлаш механизмини янада мукаммаллаштириш талаб этилмоқда. Буни қонунчилигимиз ҳамда қонуности актларига тегишли қўшимча ва ўзгартишлар киритмай амалга ошириб бўлмайди, албатта. Мақоламдан ўрин олган таклифлар ана шу жараёнга ҳисса қўшади, деган умиддаман. Тамара ФАЙЗУЛЛАЕВА, Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат университети Тарих ва ҳуқуқ факультетининг Жиноят ҳуқуқи, процесси ва криминалистика кафедраси доценти, «Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш» йўналиши бўйича диплом соҳибаси: – Танловда «Алкоголизм ва гиёҳвандликка чалиниб, жиноят содир этган аёлларни мажбурий даволашда инсон ҳуқуқ ва манфаатларининг кафолатланиши» мавзуидаги мақолам билан иштирок этдим. Унда алкоголизм ва гиёҳвандликка чалинган аёлларни мажбурий даволаш жараёни самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар, жумладан, бундай аёлларни умумий асосларда наркология диспансерларида даволаш ва уларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш кераклиги тўғрисидаги фикрларимни илгари сурдим. Шу ўринда мазкур анжуман иштирокчиси сифатида O`zLiDePнинг ёш тадқиқотчиларда сиёсий кўникмаларни шакллантириш, қонунчилик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги фаолияти менда катта таассурот қолдирганини айтмоқчиман. Бекзод РАХМОНОВ, Ўзбекистон Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети тадқиқотчиси, «Ўзбекэнерго» Давлат акциядорлик компанияси «Ўзэлектртармоқ» унитар корхонаси юридик бўлими юрист консультанти, танлов қатнашчиси:– Шу пайтгача бир қатор танловларда қатнашган бўлсам-да, бугунгидек кенг кўламли анжуманда иштирок этмаган эдим. Ушбу танловда «Ўзбекистонда «Хабеас корпус» институти ва жиноят-процессуал қонунчилигини янада такомиллаштириш» мавзуидаги мақолам билан қатнашдим. Унда судлар мустақиллиги ва қонунчиликда амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, хусусан, айбдор дея гумон қилинаётган  шахсни ушлаб туриш чорасини қўллашнинг қонунийлиги ва асослилигини текшириш ваколатини судларга бериш ва бу чорани ижро этиш устидан суд назоратини ўрнатиш борасидаги таклифларимни илгари сурдим. Гарчи танловда ғолиб чиқмаган бўлсамда, бу анжуман кучсиз жиҳатларимни англаш имконини берганини таъкидламоқчиман. Имкониятдан фойдаланиб, биз каби ёш тадқиқотчилар келажаги учун қайғураётган O`zLiDePга ўз миннатдорлигимни билдираман.Музаффар АБДУСАМАТОВ, Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтининг кичик илмий ходими, «Бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни эркинлаштириш» йўналиши бўйича диплом соҳиби:– Бугунги танловга тақдим этган «Халқаро облигациялар – миллий иқтисодиётга хорижий капитални жалб қилиш воситаси» мавзуидаги мақолам билан мавжуд ҳолатни таҳлил этиш асосида айрим таклифларни илгари сурдим. Унда, хусусан, Ўзбекистоннинг кредит рейтингига доир Президент ва ҳукумат қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида рейтинг олиш билан боғлиқ жараённи ўрганиб ва тегишли ташкилий тадбирларни амалга оширувчи махсус давлат комиссиясини ташкил этиш таклифи билдирилган. Бундан ташқари, мамлакатимизда халқаро облигацияларни муомалага чиқариш ва уларни жаҳон бозорларида жойлаштириш билан боғлиқ жараёнларни тартибга солувчи қонунчилик асосларини яратишга оид таклифларим ҳам бор. Мақоладан, шунингдек, банкларнинг халқаро молия бозорлари интеграциялашувига қаратилган янги миллий дастурини ишлаб чиқиш таклифи ҳам ўрин олган. Бундан ташқари, РЕПО операциялари ҳамда векселлар муомаласи бўйича мавжуд қонунчиликни такомиллаштириш, замон талабларига жавоб берувчи ҳуқуқий меъёр ва механизмларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш лозимлигига ҳам эътибор қаратганман. Барногул САНАҚУЛОВА, Тошкент Молия институтининг катта илмий ходими, иқтисод фанлари номзоди, «Бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни эркинлаштириш» йўналиши бўйича диплом соҳибаси:– Мақолам «Кичик тадбиркорлик субъектлари фаолиятини солиққа тортиш механизмини такомиллаштириш орқали барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш истиқболлари»га бағишланган. Унда кичик корхоналар зиммасидаги солиқ юкини аниқлашда корхона томонидан тўланган барча солиқлар, тўловлар, ишчиларнинг иш ҳақидан ушлаб қолинадиган солиқ ва бадалларни ҳам қўшиш лозимлиги ҳақидаги таклиф илгари сурилган. Чунки бу масала кичик корхоналар учун ниҳоятда аҳамиятлидир. Жамшидхон ИМОМОВ, Тошкент Давлат иқтисодиёт университетининг «Ташқи иқтисодий фаолият» кафедраси ассистенти, «Бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни эркинлаштириш» йўналиши бўйича диплом соҳиби:– Танловда «Қишлоқ хўжалиги соҳасига халқаро сифат стандартларини жорий этиш афзалликлари» номли мақолам билан иштирок этдим. Миллий иқтисодиётнинг жаҳон иқтисодиётига интеграциялашув жараёнларини, қишлоқ хўжалиги иқтисодиётнинг муҳим соҳаси, яъни мамлакат ишлаб чиқаришининг асоси эканлигини инобатга олсак, ҳар қандай корхона халқаро сифат стандартларини жорий этиш ва сертификатлаштириши кераклигини англаб етамиз. Маълумки, халқаро сифат сертификати ташқи бозорда ишлайдиган ҳар қандай ишлаб чиқарувчи ва маҳсулот етиштирувчи корхона учун муҳим омил саналади. Зеро, бундай сертификат корхонанинг сифат ғояларига содиқлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳам бўлиб, у корхона имиджини кескин оширади. Иккинчидан, сифат сертификати корхона ёки фермер хўжалигига чет эл инвесторларини жалб этиш ва инвестицион таваккалчиликни камайтиришга ҳам хизмат қилади.Бундан ташқари, сифат сертификатининг мавжудлиги кредитлаш, суғурталаш ва факторингнинг янада фойдали шартларига эга бўлиш имконини ҳам беради.Азамат БАЙМУРЗАЕВ, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг Тарих ва ҳуқуқ факультети социал фанлар кафедраси ассистент ўқитувчиси, «Давлат ва жамият бошқарувини демократлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш» йўналиши бўйича диплом соҳиби:– Танловга тақдим этган «Цивилизацион ёндашув Ўзбекистонда олиб борилаётган демократик ислоҳотларни таҳлил қилишнинг методологик асоси сифатида» мавзуидаги илмий мақоламда жамият ривожида цивилизацион ёндашувнинг муҳим эканини исботлашга ҳаракат қилдим. Цивилизацион ёндашув тараққиётнинг «ўзбек модели»ни танлаш сабаблари ва ўзига хос жиҳатларини тушунтиришда методологик асос сифатида Президентимиз Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилган Концепциядан фойдаланиш мумкин. Маълумки, ривожланишнинг «ўзбек модели» натижалари иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ислоҳотларнинг изчил, босқичма-босқич йўли танлангани энг тўғри йўл бўлганини тасдиқламоқда. Шу боис ижтимоий фалсафада цивилизацион ёндашув асосларининг кенг тадқиқ этилиши ва ижтимоий жараёнларни ўрганувчи фанлар учун методологиянинг яратилиши ҳозирги кунда долзарб бўлиб турган масалаларнинг назарий ва амалий ечимини топишда катта ёрдам беради, деб ҳисоблайман.Наргиза НИЯЗОВА, Тошкент Давлат шарқшунослик институтининг «Жаҳон сиёсати» кафедраси стажёр-тадқиқотчи-изланувчиси, «Давлат ва жамият бошқарувини демократлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш» йўналиши бўйича диплом соҳибаси:— O`zLiDePнинг  ёш олимлар ва тадқиқотчилар танловига тақдим этган  «Гендер — ижтимоий жинс» мавзуидаги илмий мақолам орқали аёл ва эркаклар ўртасидаги тафовутни ижтимоий жиҳатдан асослашга ҳаракат қилдим. Маълумки, гендер аёл ва эркакларнинг ижтимоий муҳим неъматлар, имконият, омил ва рағбатлантиришларга бир хил эгалик қилишини тақозо этади. Шуниси аҳамиятлики, гендер тенглик аёл билан эркакнинг бир хиллигини эмас, балки имкониятлар ва яшаш шароитларининг тенглашишини ифодалайди. Бугун  мавжуд сиёсий партия аъзоларининг 40-50 фоиздан ортиғини хотин-қизлар ташкил этиши ва партиялар қошида «Аёллар қаноти»нинг фаолият юритаётганини назарда тутсак, бу O`zLiDePнинг ҳам муҳим йўналишларидан бири эканини англатади. Бу борадаги илмий изланишларимни партия кўмагида амалга ошириш имкониятига эга бўлаётганим учун танлов ташкилотчиларига миннатдорчилик билдирмоқчиман.

«XXI asr»
 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме