16:00 13.05.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
O`zLiDeP депутатлари – ўз сайловчилари ҳузурида
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари қуйи палата регламентига биноан жорий йил 10 майдан 16 майигача ўз сайлов округларида сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда.
Сайловчилар билан учрашувларда қабул қилинган қонунлар жойларда қандай ишлаётгани, бугун яна қандай қонунлар қабул қилинишига эҳтиёж мавжудлиги, сайловчиларни қандай муаммолар ўйлантираётгани ва уларни бартараф этиш бўйича O`zLiDeP фракцияси олдида турган навбатдаги вазифаларга асосий эътибор қаратилмоқда.
O`zLiDeP фракцияси депутатларининг сайловчилар билан жойлардаги учрашувлари давлатимиз раҳбари томонидан таклиф этилган “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш концепцияси” мазмун-моҳиятини ҳудудларда аҳоли кенг қатламларига ва партия электорати вакиллари – тадбиркорлар, фермерларга тушунтириш учун яна бир имконият яратади.
O`zLiDeP фракцияси аъзоларининг бу галги сафари давомида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 18 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишдаги Президентимиз Ислом Каримов маърузасида илгари сурилган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга доир устувор вазифаларнинг жойларда бажарилишини таҳлил қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жумладан:
- кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳаси учун қулай шароитлар яратиш;
-тадбиркорлик субъектларига кредит ва микрокредитлар бериш механизмларини такомиллаштириш ва янада соддалаштириш, оилавий бизнес ва ҳунармандчиликни ривожлантиришга кредитлар ажратиш механизмларини қайта кўриб чиқиш;
-кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва технологик жиҳатдан янгилаш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш учун кредитлар ажратиш;
- назорат қилувчи идоралар ходимлари малакасини ошириш орқали корхоналар молиявий-хўжалик фаолиятига давлат ва назорат қилувчи тузилмалар аралашувини қисқартириш;
-янги рақобатли муносабатларни яратиш ва улар ривожланиши учун шароитларни таъминлаш;
-коррупция, порахўрлик, тамагирлик, хизмат вазифасини суистеъмол қилишга қарши курашга қаратилган қатъий чораларни қўллаш йўналишларида худудларда амалга оширилаётган ишлар ва мавжуд ижтимоий-иқтисодий ҳолат O`zLiDeP фракцияси аъзоларининг бу галги сафари давомида олиб бориладиган таҳлил жараёнининг асосини ташкил этади.
O`zLiDeP фракцияси депутатларининг ўз сайлов округларидаги ўрганишлари давомида партия электорати билан ишлашда парламент ишининг замонавий усулларини, хусусан, «фокус-гуруҳ», «ақлий хужум», «интерфаол ўйинлар»ни янада фаол қўллашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу аниқ ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги ўзгаришлар кечиши ҳақидаги батафсил ва энг холисона маълумотларни олиш имконини бермоқда.
Ўрганиш натижалари O`zLiDePнинг Қонунчилик палатадаги фракциясининг махсус мажлисларида умумлаштирилади ва муҳокама қилинади, уларда аниқланган камчиликларни, шу жумладан, меъёрий-ҳуқуқий базани янада ривожлантириш орқали бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.
O`zLiDeP Матбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме