20:45 25.04.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
O‘zLiDeP САЙЛОВОЛДИ СЕМИНАРЛАРИ
Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепциясида кўзда тутилган устуворликларни амалга ошириш вазифаси партиялар масъулиятини янада кучайтирди. Хусусан, аҳоли билан ишлаш, ўз дастурий мақсадларини тарғиб қилишда электорат билан ишлашнинг замонавий услублари, умумэътироф этилган сиёсий технологиялардан самарали фойдаланиш каби йўналишларга талаб ошмоқда. Бу масалалар жорий йилда бўлиб ўтадиган сайловлар арафасида алоҳида аҳамият касб этади.
O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва давлат ҳокимиятининг маҳаллий вакиллик органларига 2014 йилда бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик ва иштирок этиш даврида бошланғич партия ташкилотлари салоҳиятидан самарали фойдаланиш масалалари” мавзуида ташкил этган ўқув семинарида шу ҳақда сўз борди.
Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда сайловларга пухта ҳозирлик кўриш, ташкилий-партиявий ишларни янги босқичга кўтариш, шунингдек, мавжуд камчиликларни бартараф этиш сайлов округлари ва участкаларида БПТларнинг сайловолди фаолиятини қай даражада мувофиқлаштиришга боғлиқлиги таъкидланди.
Семинар давомида сиёсий партияларнинг минимал сайлов ҳудудларини қамраб олиш, БПТларнинг оптимал тизимини шакллантириш, электорат манфаатлари, иқтисодий ва ижтимоий вазифалар ечими самарадорлигини ошириш, БПТларнинг ташкилий-кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, сайлов кампанияси даврида кузатувчи, ваколатли вакил каби партия фаоллари гуруҳини шакллантириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Иштирокчилар кичик гуруҳларга бўлинган ҳолда БПТлар фаолиятига тааллуқли муаммоли вазиятлар ечимига оид амалий машғулотларда қатнашиб, фикр-мулоҳазалар алмашди, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқди.
O‘zLiDeP Наманган вилоят КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме