22:00 07.03.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
O’zLiDeP ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ КЕНГ РИВОЖЛАНТИРИШ ТАРАФДОРИ
O’zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонун ижросига бағишланган “Оилавий корхона – мустаҳкам оила пойдевори” мавзуида давра суҳбати ўтказилди. Унда “Оилавий тадбиркорликни ривожлантиришнинг ҳуқуқий кафолатлари ва шароитларини таъминлаш”, “Оилавий корхоналар ривожланишида маҳалланинг ўрни”, “Оилавий корхоналарни ривожлантириш имкониятлари: имтиёзлар ва преференциялар”, “Оилавий корхонани ташкил этиш ва ривожлантириш: муаммо ва ечимлар” каби мавзулар юзасидан маърузалар тингланди. – O’zLiDeP Ўзбекистоннинг ҳар томонлама равнақ топишидан, мамлакатда демократлаштириш ва либераллаштириш жараёнларини чуқурлаштиришдан, фуқароларнинг турмуш даражаси ва мамлакатнинг халқаро обрў-эътибори ўсишидан, тинч ва барқарор ҳаёт сақланиб туришидан манфаатдор бўлган тадбиркорлар ва ишбилармонлар қатлами номидан сиёсий саҳнага чиқмоқда, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Одилжон Аширов. – Давра суҳбатини ўтказишдан асосий мақсад бу борадаги ишларнинг муҳим бир қисми ўлароқ, “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонунда белгилаб берилган имтиёз ва афзалликларни кенг тарғиб этиш орқали янги иш ўринлари яратилишига эришишдан иборатдир. Тадбирда таъкидландики, ҳукуматимиз томонидан фуқароларнинг ўз имкониятларини рўёбга чиқариши учун ҳуқуқий майдон, яъни мустаҳкамқонуний кафолатлар тизими яратилди. Айниқса, “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси” асосида ишлаб чиқилган “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонуннинг кучга кириши билан оилалар фаровонлигини яхшилашга қўшимча имкониятлар юзага келди. – Бу тадбир мен кутгандан ҳам зиёдроқ натижа беришига ишонаман, – дейди Ҳамза туманидаги тикувчиликка ихтисослашган оилавий корхона раҳбари Гулноза Қўчқорова. – Ёш бўлишимга қарамай, O’zLiDeP томонидан ташкил этилаётган барча тадбир ва лойиҳаларга мунтазам иштирок этиб келаман. Бу эса ўз самара ва натижаларини бермоқда. Оилавий корхонага асос солишимга ҳам партиянинг ўрни беқиёс. Юнусобод туманидаги “SOHIBAXON” оилавий корхонаси ҳам янги қонун яратиб берган имкониятлардан кенг фойдаланаётган тадбиркорлик субъектларидан бири. “Бугунги йиғилиш орқали биз тадбиркорлар билмаган ёки аҳамият бермаётган жиҳатларни кўра билдик. Бизнинг корхонамиз, асосан, ширинликлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Бу ерда 15 иш ўрни яратганман”, – дейди корхона раҳбари Соҳибахон Қутбиддинова.Тадбирда Тошкент шаҳри аҳолисининг аксарият қисми кўп қаватли уйларда яшаши, бу ерда ахборот-коммуникация тизими ривожлангани каби омиллардан келиб чиқиб электроника маҳсулотлари (мобиль телефон, касса, терминал ва бошқа аппаратлар) ва улар учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш, интеллектуал мулк соҳиблари ишланмалари (тасвирий ва бадиий санъат, электрон дастурлар, ёшлар учун миллий ўйинлар дастури ва ҳ.к.) асосида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш лозимлиги қайд этилди.Давра суҳбати иштирокчилари “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида бу жараёнга Касаба уюшмалари федерацияси, Савдо-саноат палатаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг ҳудудий бўлинмалари ва бошқа ҳамкор ташкилотларни жалб этишга келишиб олди. Шунингдек, сиёсий таълим марказлари томонидан оилавий тадбиркорлик мавзуида ўқув машғулотлари, семинар тренинглар ўтказиш, қонун ижроси жараёнида вужудга келаётган айрим муаммоларни ҳал этиш юзасидан Қонунчилик палатасидаги O’zLiDeP фракциясига таклифлар бериш бўйича хулоса ва тавсиялар билдирилди. Давра суҳбатида O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутатлари, пойтахтимиздаги мутасадди ташкилотлар вакиллари, партия фаоллари иштирок этди.
O’zLiDeP Тошкент шаҳар КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме