23:15 21.06.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

O‘zLiDeP: ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИКДАН – МУСТАҲКАМ ОИЛАГА

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши томонидан партиянинг «Оилавий  тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага» лойиҳаси доирасида ўқув семинари ўтказилди. Унда лойиҳанинг туман ва шаҳар босқичларида фаол иштирок этган тадбиркор, ишбилармон ва фермер аёллар қатнашдилар.

Унда тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, O‘zLiDeP томонидан хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада кучайтириш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Реаспубликаси Қонунида белгиланган имтиёзлар ҳақида сўз юритилди.

– Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда тижорат банкларининг алоҳида ўрни бор, – деди Марказий банк вилоят бош бошқармаси ходими Абдурауф Абдураҳмонов. – Бу борада вилоят тижорат банклари томонидан ҳам катта ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг ўтган 5 ойи мобайнида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун 80 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилган. Шундан 10 млрд. сўми тадбиркор аёлларга берилганлиги қувонарли ҳолдир.

Палатанинг ҳудудий ахборот марказларида тадбиркорларга, ташкилий ва ҳуқуқий масалаларда ҳар томонлама ёрдам кўрсатилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоятда 1300 нафар тадбиркорлик субъектларига давлат рўйхатидан ўтиш, бизнес режаларни тайёрлаш, солиқ ҳисоботларини юритиш каби масалалар бўйича амалий консалтинг хизматлари кўрсатилди. Эътиборли жиҳати шундаки, мазкур субъектларнинг 75 фоизини хотин-қизлар ташкил этади.

– Мен, 2009 йилдан бери тадбиркорлик билан шуғулланаман, – дейди Учқўрғон туманидан «Садаф мебеллари» оилавий корхонаси раҳбари Ҳамидахон  Тиллабоева. – Дастлаб уй-рўзғор учун зарур бўлган сандиқ ва жовонлар тайёрлаган бўлсак, 2013 йил май ойидан «Садаф мебеллари» номи билан оилавий корхона ташкил қилдик. 2013 йилда 56 млн. сўмлик маҳсулотлар тайёрлаб буюртмачиларга етказиб бердик, бу йил 153 млн. сўмлик шартнома режаларини тузганмиз ва шу асосда иш олиб боряпмиз. O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши «Аёллар қаноти» томонидан ташкил этилган бугунги ўқув семинар биз учун жуда ҳам фойдали бўлди. Мен «Микрокредитбанк» туман бўлимидан 7 млн. 900 минг сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб, уни мақсадли ишлатдим ва кредитни муддатидан олдин қайтардим. Ҳозирги кунда яна имтиёзли кредит олишни режалаштиряпман.

Ўқув семинарида, шунингдек, вилоят давлат солиқ бошқармаси, Наманган шаҳар ҳокимлиги қошидаги тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекцияси вакиллари ҳам кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка яратилаётган шароитлар, имтиёзлар ҳақида тегишли тушунча бердилар.

Тадбир якунида 27 нафар тадбиркор аёлга тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари берилишини кафолотловчи сертификатлари топширилди.


O‘zLiDeP Матбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме