19:15 05.05.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
O‘zLiDeP ОИЛАЛАР ФАРОВОНЛИГИГА КЎМАКЛАШАДИ
“Соғлом бола йили”да партиянинг “Аёллар қаноти” ва “Ёшлар қаноти” томонидан илгари сурилаётган ижтимоий лойиҳалар аҳоли ўртасида тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ўтказаётган тадбирларда ҳам шу жиҳатларга жиддий эътибор қаратиляпти.
- Иқтисодиётимиз ривожланган сари етук, малакали мутахассисларга талаб ва эҳтиёж ортиб бормоқда, - дейди O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Ботир Мирзаев. - Шундай бўлса-да, аҳоли бандлигини таъминлаш долзарб масалалар қаторида қолаётир. Айниқса, коллежларни тугатган қизларимизни ўз вақтида иш билан таъминлаш катта ижтимоий аҳамиятга эга. Партиямиз лойиҳаларидан мақсад ҳам ёшларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, ҳуқуқий ва маданий саводхонлигини ошириш, либерал-демократик ғояларни тарғибот ва ташвиқот қилишдир.
Партия электоратини ташкил этувчи тадбиркор ва ишбилармонлар орасида хотин-қизлар ҳам оз эмас. Улар тадбиркорликнинг деярли барча соҳаларида банд.
Бугун партия олдида турган долзарб вазифалардан бири оилавий тадбиркорликни янада ривожлантиришга кўмаклашишдир. Зеро, оиласи, рўзғори бут одамгина жамиятга наф келтиради.
O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме