03:30 02.08.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
O`zLiDeP Мирзачўл туман Кенгаши депутатлик гуруҳлари фаоллашмоқда
O`zLiDeP Мирзачўл туман Кенгаши депутатлик гуруҳининг 2012 йилнинг иккинчи ярим йиллиги учун ишлаб чиқилган иш режасида туманда саноат ишалб чиқариш, қишлоқ хўжалиги махсулотлари етиштириш, чакана савдо айланмаси ва аҳолига пуллик хизматлар кўрсатишнинг барқарор ўсишини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларни халқ депутатлари Мирзачўл туман Кенгаши сессиясига олиб чиқиш масаласи киритилган эди. Халқ депутатлари Мирзачўл тумани Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи ушбу масалани сессия муҳокамасига киритишда олдин батафсил ўрганиб чиқишни лозим топди ва жорий йилнинг 24 июль куни депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.Туман халқ таълими бўлимининг фаоллар залида ташкиллаштирилган мазкур йиғилишда O`zLiDeP туман Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари, БПТ аъзоларидан иборат 16 киши иштирок этди.Йиғилишда туман ҳокимининг ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари А.Бобобековнинг ҳисоботи эшитилди.Ҳисоботда ҳоким ўринбосари туманда саноат ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги махсулотлари етиштириш, чакана савдо айланмаси ва аҳолига пуллик хизматлар кўрсатишнинг барқарор ўсиши кузатилганлигини таъкидлаб ўтди. Жумладан, саноат ишлаб чиқариш, 8.7 фоизга, халқ истеъмол молларида 9.4 фоизга, қишлоқ хўжалиги ялпи махсулотида 6.2 фоизга, капитал қўйилмаларда 59.3 фоизга, чакана товар айланишида 17.4 фоизга, пуллик хизматлар кўрсатишда 28.7 фоизга ва пудрат ишларида 55 фоизлик ўсиш кузатилган.Шунингдек, ҳисобот берувчи ўз сўзида тумандаги макроиқтисодий кўрсатгичлардан ташқари иқтисодиётнинг реал сектори ривожланиши, хусусий секторнинг иқтисодиётдаги ролини ошириш, қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган ислоҳотлар, ижтимоий объектларнинг қурилиши борасида ҳам амалга оширилаётган ишларга батафсил тўхталиб ўтди. Йиғилиш якунида Халқ депутатлари Мирзачўл туман Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳининг қарори қабул қилинди ва унга асосан ушбу масала туман кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига таклиф қилиш белгиланди.
Обсудить новость на Форуме