08:15 27.10.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
O`zLiDeP Матбуот хизмати хабар қилади
ТОШКЕНТ.
O`zLiDeP Миробод туман кенгаши томонидан Тошкент темирйўл транспорти коллежида ўтказилган давра суҳбати “Иқтисодиётга оид қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилишда ЎзЛиДеПнинг ўрни” деб номланди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутатлари, партия фаоллари, тадбиркорлар, ишбилармонлар ва талаба ёшлар иштирок этишди.
Тадбирда асосий эътибор Президентимизнинг “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижросига қаратилди. Сўзга чиққанлар мазкур Фармон кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятини янада ривожлантириш учун қулай муҳит ва кенг имкониятлар яратиш орқали мамлакатимизда аҳоли турмуш фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қиладиган муҳим ҳужжат эканлиги, фармоннинг мазмун-моҳиятини тадбиркорлар, фермерлар ва ёшларимизга кенгроқ тушунтириш лозимлигини таъкидладилар.
Баҳс-мунозарага бой тарзда ўтказилган тадбир давомида иштирокчилар тадбиркорлик фаолиятига оид қонунлар ва улар ижросини таъминлаш бўйича партия тузилмалари томонидан олиб борилаётган ишлар ҳақида етарли маълумотларга эга бўлишди.
ҚАШҚАДАРЁ.
O`zLiDeP вилоят Кенгаши ташаббуси билан Қарши шаҳридаги “Алоқа сервис” корхонасида “Тадбиркорлик – фаровонлик асосидир” деб номланган тадбир ташкил этилди. Тадбирда сўзга чиққанлар мустақиллик йилларида мамлакатимизда барча жабҳаларда қўлга киритилган улкан ютуқлар ва натижалар, юртимиздаги иқтисодий фаровонлик, ижтимоий барқарорлик, сиёсий тараққиёт замирида тадбиркорликни ривожлантириш, ишбилармонлар учун яратилаётган имтиёз ва имкониятлар, амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар мужассам эканлигини таъкидлаб ўтишди.
- Жорий йилнинг ўтган даврида шаҳримизда 2 мингга яқин тадбиркорлик субъектлари иш бошлади, – деди O`zLiDeP Қарши шаҳар Кенгаши раиси Акмал Акромов.
– Уларнинг 1003 таси якка тартибдаги тадбиркорлар, 365 таси эса юридик мақомдаги кичик бизнес субъектларидир. Шаҳримизда истиқомат қилаётган аҳолининг ижтимоий-иқтисодий аҳволи ўрганилганда, 446 та таклифнинг асосий қисми маҳсулотни қайта ишлаш, паррандачилик, чорвачилик, балиқчилик, иссиқхона, хизмат кўрсатиш комплекси, нонвойхона, кўчат етиштириш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, миллий ҳунармандчилик ва тикувчиликни ташкил этишдан иборат эканлиги ва уларни молиявий қўллаб-қувватлаш зарурлиги маълум бўлди. Шунинг учун партия ташкилотимиз ўз фаолиятида тадбиркорлик фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратиб, банк-молия тузилмалари билан яқин ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.
– Институтда ўқиш баробарида тадбиркорлик билан шуғулланишни ният қилганман, – деди тадбирда иштирок этган талаба Дилноза Муродова. – Шаҳримизда тадбиркорлар сони тобора кенгайиб бормоқда. Мен ҳам улар сафида бўлиб, тикувчилик ва зардўзлик корхонасини очмоқчиман. Чеварлик хотин-қизларимизга бир умрга асқотадиган касб ҳисобланади. Мақсадим – ёш қизларга ҳунар ўргатиш баробарида улар бандлигини ва фаровонлигини оширишдир.
Давра суҳбати сўнггида иштирокчилар томонидан тадбиркорларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириб бориш ва битирувчи ёшларни кичик бизнес соҳасига жалб этиш бўйича қизиқарли таклиф ва мулоҳазалар ўртага ташланди.
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН.
O`zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан Қораузак туман ҳокимлигида “Оилавий бизнес – фаровонлик гарови” мавзусида ўтказилган давра суҳбатида қишлоқларда яшовчи аёлларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш, оилавий бизнесни ривожлантириш ва аҳолининг турмуш даражасини янада яхшилаш лозимлиги алоҳида таъкидланди.
Тадбирда Қораузак тумани “Маҳалла” жамғармаси раҳбари, партия фаоли С.Айтмуратова сўзга чиқиб, хотин-қизларни кичик бизнес ва ишбилармонликка қизиқтириш, уларни қўллаб-қувватлаш ва мамлакатимизда тадбиркорлик соҳаси учун яратилаётган имкониятлар, маҳаллаларда оилавий бизнес ва хусусий тадбиркорлик марказига айлантиришда уларнинг сиёсий фаоллигини оширишга эътибор қаратилаётганлигини айтиб ўтди.
Давра суҳбатида “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг мақсад ва вазифалари, бугунги кунда аёлларнинг иқтисодий ислоҳотлар жараёнидаги фаоллигини ошириш, уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш учун жойларда зарур шарт-шароитлар яратиш, ёш қизларнинг интилиш ва изланишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидлашди.
Обсудить новость на Форуме