17:15 24.10.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
O`zLiDeP Матбуот хизмати хабар қилади
ЖИЗЗАХ.
O`zLiDeP вилоят кенгаши томонидан Бахмал туман Қишлоқ ҳўжалиги коллежида мамлакатимизда тадбиркорликни янада ривожлантириш масалаларига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди. Унда халқ депутатлари, вилоят кенгаши депутатлари, партия фаоллари, тадбиркорлар ва ишбилармонлар иштирок этишди.
Тадбирда партия электорати вакиллари бўлган тадбиркорларнинг фаоллигини ошириш ва уларнинг сиёсий савиясини янада юксалтириш юзасидан ўзаро фикр алмашилди. Шунингдек, мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасидаги амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятига оид маърузалар тингланди.
Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти иштирокчиларга батафсил тушунтириб ўтилиб, мавзу юзасидан қизиқарли баҳс ва мунозаралар бўлиб ўтди. Хусусан соҳага оид мавжуд қонунчилик ва ҳуқуқий меъёрлар, уларнинг аҳамияти, қонунчиликда хусусий сектор фаолияти учун яратилаётган имтиёзлар ва енгилликлар борасида кўплаб саволлар, фикр ва мулоҳазалар ўртага ташланиб, мутахасислар томонидан тегишли жавоблар берилди.
ҚАШҚАДАРЁ.
O`zLiDeP вилоят Кенгаши ташаббуси билан Касби туманидаги Пандирон қишлоғида “Хотин қизлар ўртасида тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш - долзарб вазифа” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.
Анжуман иштирокчилари дастлаб Пандироннинг тикувчилик, зардўзлик, каштачилик, кулолчилик мактаблари вакиллари томонидан яратилган маҳсулотлар кўргазмасини катта хаяжон билан томоша қилишди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида партия фаоллари кўмагида туманда йил бошидан буён 100 га яқин хотин-қизлар учун янги иш ўринлари яратилди.
Тадбиркорлик билан шуғулланаётган хотин-қизларни мамлакатимиздаги туб ислоҳотларнинг фаол иштирокчиларига айланишлари учун уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга ҳаракат қиляпмиз, - дейди Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими раҳбари Гулбаҳор Тўраева. – Бугунги кунда икки юзга яқин тадбиркор хотин-қизлар туманда хусусий тармоқнинг турли йўналишларида самарали фаолият кўрсатиб келишяпти. Биз уларни ўз сафларимизга жалб этиш учун тарғибот ишларини янада кучайтирмоқдамиз. Хотин-қизлар учун янги иш ўринлари яратиш, касаначилик, кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш, қўллаб-қувватлаш, ишбилармон аёллар учун имтиёзли кредитлар ажратишга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги ўз самарасини бераётир.
Хотин-қизлар тадбиркорлик билан шуғулланишни бошлаганларидан сўнг касбилик ёш қизларга ҳунар ўргатиш, иш билан таъминлаш борасида ижобий ўзгаришлар кўзга ташлана бошлади.
САМАРҚАНД.
O`zLiDeP вилоят кенгаши томонидан Саттепо маиший хизмат кўрсатиш ва туризм коллежида “18 октябрь – Самарқанд куни”га бағишлаб учрашув ўтказилди. Унда сўз олганлар юртимизда бўлаётган иқтисодий-сиёсий ўзгаришлар, ҳукуматимиз томонидан чиқарилаётган қарорлар ва янги қабул қилинаётган қонунлар мазмун-моҳияти, туризм соҳасидаги янгиликлар, Самарқанд шаҳрида олиб борилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари ҳақида тўхталдилар. Тадбирда мазкур шаҳарнинг кўп минг йиллик тарихи, у ерда туғилиб ўсган аждодларимиз, унинг тарихий қадамжолар ва осори-атиқаларини ўрганиш борасида олиб борилаётган тадқиқот ишлари, уларни асраб-авайлаш, ёшлар қалбида шаҳримизга бўлган муҳаббатини янада ошириш лозимлиги таъкидланди.
- Ёшларимизни Ватанга муҳаббат ва садоқат, ўз элим, ўз юртим, жон Ўзбекистоним, дея ғурурланиб яшаш руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшиш, ҳар қандай шароитда мустақиллик йўлимиз, қадриятларимиз, миллий ва диний анъаналаримиз, урф-одатларимизни қадрлаш,
- каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, ўтказилаётган бу каби тадбирларни партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларига ҳамоҳанг тарзда ташкил этишга аҳамият бермоқдамиз, - дейди ЎзЛиДеП Самарқанд вилоят Кенгашининг масъул ходими Қодир Шойимов
Тадбир сўнггида иштирокчилар Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойларини томоша қилишиб, буюк алломаларимиз, аждодларимизнинг бой маънавий меъроси ва тарихига оид билимларини янада бойитишди.
ХОРАЗМ.
O`zLiDeP вилоят кенгаши томонидан Урганч туманидаги Юқорибоғ қишлоғида жойлашган “Баҳром” фермер ҳўжалигида “Аёллар қанотининг устувор йўналиши кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолияти учун янада қулай муҳит яратишдир” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда кичик бизнес ва тадбиркорликка катта эътибор қаратилиб, улар учун кенг имкониятлар яратилаётганлиги, фермерлик фаолияти билан шуғулланаётган хотин-қизлар сони ортаётгани, қишлоққа саноатни олиб кириш ва пировардида аҳоли фаровонлигини оширишда, қишлоқ ҳаётини тубдан ўзгартиришда етакчи кучга айланиб бораётганини айтиб ўтишди.
Фермерлик фаолиятимизда ғалла ва пахта етиштириш билан биргаликда қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашни йўлга қўйганмиз, - дейди “Баҳром” фермер ҳўжалиги раҳбари М.Раҳмонов. – Хўжалик аъзоларининг омилкорлик билан иш олиб бораётгани туфайли ҳар йили давлатга ғалла ва пахта сотиш шартнома-топшириқлари ортиғи билан бажарилмоқда. Бу йилги пахта терим мавсумида 50 дан ортиқ аҳоли иш билан таъминланиб, теримчилар ҳам моддий ҳам маънавий томонлама рағбатлантирилмоқда.
Обсудить новость на Форуме