16:45 30.09.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
O`zLiDeP Матбуот хизмати хабар қилади
ХОРАЗМ.
O’zLiDeP вилоят кенгаши адлия бошқармаси билан ҳамкорликда Урганч шаҳрида “Ёшларнинг ижтимоий муаммоларини бартараф этишга қаратилган қонунлар ижросини таъминлашда “Ёшлар қаноти” ва депутатлик гуруҳларининг ўрни” мавзусида давра суҳбати ўтказди.
Тадбирда партия вилоят кенгаши Ёшлар билан ишлаш масалалари бўйича ўринбосари М.Юсупов сўзга чиқиб, соҳага оид қонунлар ижросини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини оширишда тегишли ташкилотлар ва мутасадди идоралар билан ҳамкорликни кенг йўлга қўйиш, йигит-қизлар ҳаётидаги мавжуд муаммоларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва улар ечимини топиш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини баён этди.
Ёшларга оид қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларни кенг тарғиб қилиш, ёш авлодга илм-фан сирларини пухта ўзлаштириши, яхши дам олишлари, тиббий хизматлардан фойдаланишлари учун шарт-шароитлар яратиш, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ва бошқа масалалар атрофлича муҳокама этилган тадбирда мавзуга оид бир қатор амалий таклифлар билдирилди.
Давра суҳбатида O’zLiDeP вилоят кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими раҳбари Жасурбек Жуманиязов “Юксак тарбия тараққиёт гарови” номли лойиҳасини тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.
АНДИЖОН.
Балиқчи туманидаги “Гўравонлик Эргашали замини” фермер хўжалигида фаолият олиб бораётган дала заҳматкашлари ер билан тиллашиш баробарида мамлакатимизда аграр соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар бмазмун-моҳиятини чуқур ўрганиб, ўз дунёқарашларини ҳам мунтазам ошириб боришга одатланганлар.
“Фермер хўжаликларини ривожлантириш, улар учун зарур инфратузилмани шакллантиришга кўмаклашиш O’zLiDeP фаолиятининг устувор йўналишларидан биридир” мавзусидаги давра суҳбати айнин ушбу ҳўжаликда ўтказилгани боиси ҳам ана шунда.
Тадбирда вилоят аграр, сув ва ер масалалари бўйича доимий комиссияси раҳбари Абдураим Машрапов сўзга чиқиб, мамлакатимизда фермер хўжаликларига яратилаётган кенг имкониятлар, соҳага оид мавжуд қонунлар мазмун моҳияти, уларга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларга батафсил тўхталиб, соҳага янада кенг имконият ва имтиёзлар яратилиши кўзда тутилаётганини, бу муҳим ишга Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O’zLiDeP фракцияси аъзолари алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлади.
Шундан сўнг вилоят кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан пахта йиғим теримида фаол иштирок этаётган теримчиларга рағбатлантириувчи совғалар ҳамда O’zLiDeP “Фахрий ёрлиқ”лар топширилди.
Обсудить новость на Форуме