10:01 23.08.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
O`zLiDeP Матбуот хизмати хабар қилади
Ҳозирги кунларда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси келаетган байрамга бағишлаб қатор тадбирларни ўтказиб бормокда.Ушбу тадбирларнинг яққол тасвири сифатида, партиянинг “Аёллар қаноти” олиб бораетган ишларини алоҳида таъкидлаб утиш лозим.
O’zLiDeP Жиззах вилояти Зафаробод туман Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 20 йиллиги муносабати билан “Мустақил юртнинг-мустақил тадбиркори” мавзусида амалий учрашув ташкил этилди.
Учрашувда O’zLiDeP вилоят, туман(шаҳар) Кенгаши депутатлари, “Аёллар қаноти” фаоллари хотин-қизлар қўмитаси масъуллари, тадбиркор ва фермер аёллар ОАВ лари иштирок этишди. Тадбирда сўзга чиққанлар, мустақиллик даврида мамлакатимизда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, хотин-қизларга берилган имкониятлар, айниқса, аёл тадбиркор ва фермерларнинг бугунги фаолиятидаги янгиланишлар борасида сўз юритдилар. Шунингдек, тадбирда сўзга чиққан, Зафаробод туманида фаолият олиб бораёиган 210 гектар ғалла ва пахта майдонига эгабўлган туман Кенгаши депутати Қундуз Эгамбердиева бугунги тинч ва осойишта замонда, серқуёш ўлкада яшаб, ватан ва эл манфаати учун тинмай меҳнат қилаётган фермер аёл сифатида берилган имкониятлардан тўла фойдаланиб ўзини тўлақонли мустақиллик туфайли мулкдор бўлганлигини фахрланиб таъкидлаб ўтди. Амалий учрашувга бир қатор тадбиркорлари ўзлари ишлаб чиқараётган маҳсулотларининг ярмаркаларини ҳам намойиш этишди.
Туманда дастлаб “Худойёрхон” фермер хўжалигини ташкил этиб, ҳозирда “Боғи Афросиёб” кўп тармоқли фирмани бошқараётган Зуҳра Давлатова фаолияти ҳам таҳсинга лойиқ. Учрашувга йиғилганлар фирма қошида ташкил этилган нон ва нон маҳсулотлари цехи фаолиятини ўрганиб, бир кунда аҳолига уч минг дона нон ва нон маҳсулотлари, турли ширинликлар ва торт маҳсулотлари пишираётган хотин-қизларнинг иш фаолияти билан яқиндан танишишди. Тадбир якунида ўз хохиши билан партия сафига қўшилган 20 нафар хотин-қизларга O’zLiDeP гувоҳномалари топширилди.
O’zLiDeP Хоразм вилояти Кўшкўпир туман Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи томонидан Қўшкўпир туманидаги 2-маҳаллада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 6 апрелда “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида” ги Қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида “Буюк ва муқаддассан, мустақил Ватан!” шиори остида “Тадбиркорлик йўналишида аёлларнинг ўрни” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда тадбиркор аёл, партия фаоллари ва маҳалла аёллардан 29 нафар хотин-қизлар иштирок этишди. Давра суҳбатида сўзга чиққанлар, истиқлол шарофати билан мамлакатимизда мулкдорлар қатламини шакллантириш учун кенг имкониятлар яратилгани, бугунги кунга келиб ўрта синф тараққиётининг ҳал қилувчи кучга айланганини таъкидладилар. Шунингдек, тадбирда тадбиркорлар С.Иброгимова, С.Алламбергановалар сўзга чиқиб, тажрибалар билан ўртоқлашдилар.
O’zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими томонидан Кармана туманидаги “Машҳура” ўқув-маркази Навоий филиалида Мустақиллигимизниг 20 йиллигига бағишланган “Буюк ва муқаддассан мустақил Ватан” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда сўзга чиққанлар Мустақилликнинг 20 йиллик байрами билан иштирокчиларни табриклаб, партия аёллар билан ишлаш бўлимининг мақсади, олдида турган устувор вазифалари тўғрисида ҳамда хотин-қизлар ўртасида ишбилармонлик ва фермерликни ривожлантириш, халқ фаровонлигини юксалтириш йўлида уларнинг сиёсий фаоллигини ошириш ҳақида гапирдилар, шунингдек, “Ёш лидер қизлар” клуби фаолиятини янада кучайтириш борасида фикр юритилди.
Ўқув марказининг раҳбари М.Аъзамова сўзга чиқиб, давалтимиз томонидан хотин-қизларга яратилган имкониятлардан тўғри фойдаланиб 20та янги иш ўрни яратгани ва 120дан ортиқ қизларни турли йўналишларда ўқитаётгани бунга яққол мисол бўла олиши ҳақида сўз юритди. М.Аъзамова ўзининг ишбилармон, тадбиркор бўлиб етишишида партиянинг роли катта эканлигини таъкидлади ҳамда шу тадбир давомида тадбиркорликни бошламоқчи бўлган 5 нафар хотин-қизлар партия сафига қабул қилинди.
O’zLiDeP Бухоро вилоят Шофиркон туман Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи томонидан “Қайрағоч” МФЙ биносида Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ушбу соҳани ривожлантириш учун янада кенг йўл очиб бериш мақсадида “Аёллар қаноти”нинг устувор йўналиши “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолияти учун янада қулай муҳит яратиш” мавзусида бўлиб ўтган давра суҳбатини ҳам кўшиш лозим. Тадбирда сўзга чиққанлар, “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” ҳамда жорий йилнинг 7 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” Давлат Дастури тўғрисидаги қароринингг ҳар бир банди бўйича тушунтирилиб, бунда албатта депутатлар олдида мазкур дастурнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ҳар томонлама чуқур изоҳлар билан тушунтириш ва таъсирчан тарғибот усуллари орқали уни фуқароларимизга етказиш вазифаси турганлигини таъкидлаб ўтди.
O’zLiDeP туман Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи раҳбари Р.Шодиева сўзга чиқиб, биринчи навбатда депутатлар билан биргаликда жойларда тарғибот-ташвиқот ишларини кенг кўламда олиб бориш ҳақида йиғилиш қатнашчиларига ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Шунингдек, тадбирда тадбиркорликка кўпроқ эркинлик бериш, банклар томонидан кредитлар берилишидаги муаммоларни камайтириш, саноатда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун кенг имкониятлар яратиш, чет эл инвестициясини олиб кириш, энг асосийси ёшларни ва қизларни фойдали меҳнатга жалб қилишдан иборатлиги, ушбу вазифалар ижросини таъминлашда ҳамманинг фаоллиги талаб этилиши ҳақида тўхталиб ўтди.
Обсудить новость на Форуме