10:01 23.08.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

O`zLiDeP Матбуот хизмати хабар қилади



O`zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими ва Миришкор туман кенгаши томонидан тумандаги 1-мактаб ахборот ресурс марказида ташкил этилган давра суҳбати ана шундай деб номланди. Долзарб мавзудаги мусоҳабада вилоят кенгаши ҳузуридаги “Сиёсий таълим маркази” раҳбари Дилором Азизова “Мамлакатимизда демократик ислоҳатларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси” номли маърузасининг мазмун моҳияти тўғрисида, Миришкор туман ҳокимининг ўринбосари, туман хотин- қизлар қўмитаси раиси Навбаҳор Нурёғдиева “Жамиятнинг маънавий юксалиши, миллий қадриятларнинг тикланиши ва ривожланиш жараёни”, вилоят кенгаши Мафкуравий тарғибот- ташвиқот ишлари бўлими мудири Комил Султонов “Қадриятлар истиқлол ила барҳаётдир”, Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими раҳбари Гулбаҳор Тўраева “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили”да вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар” мавзуида маъруза қилишди.

Таъкидландики, мустақил Ўзбекистон давлатининг пайдо бўлиши халқимизнинг тарихий ғалабаси бўлиб, ўтган 20 йил мобайнида Президент Ислом Каримов раҳбарлигида мамлакатимиз ҳаётининг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий соҳаларида улкан ишлар амалга оширилди. Янгича тафаккур юритиш, эркин фикрлаш ва ўз нуқтаи назарига эга бўлиш, ижтимоий-сиёсий жараёнларда фаол иштирок этиш, лоқайдликка қарши курашиш, мамлакатимизнинг тарихи, бугуни ва келажаги учун дахлдорлик ҳисси билан яшаш хотин-қизларимизни ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишнинг муҳим омилларидан саналади. O`zLiDeP фаолларини нафақат юртимизда, балки халқаро майдонда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга эркин муносабат билдириш кўникмаларини шакллантириш диққат марказида бўлмоғи даркор. Мустақиллик йилларида мамлакатимизда мисли кўрилмаган ўзгаришлар содир бўлди. Айниқса, истиқлол шарофати билан хотин-қизларимизнинг ўз салоҳиятларини кўз- кўз қилишлари, тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун кенг имкониятлар эшиклари очилди.
 
Миллий давлатчилик асосларини шакллантириш, демократик давлат ва фуқаролик жамиятни барпо этиш, иқтисодиётни бозор муносабатларига ўтказиш тарихан қисқа бир даврда ўз-ўзидан осон кечмади. Сиёсий соҳада, давлат ва жамият қурилиши борасида ҳар томонлама ривожланиш ва юксалиш даври бўлганлиги бугун ҳеч кимга сир эмас. Вилоят кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан хотин-қизларда тадбиркорлик кўникма ва малакаларини шакллантириш, уларни кичик ва хусусий бизнесга жалб этиш, бандлик муаммоларини бартараф этиш бўйича чекка қишлоқлардаги мавжуд бўлган муаммоларни тадбиркорлик, оилавий бизнес, фермерликка йўналтириш орқали бартараф этишга қаратилган тадбирлар ўтказилмоқда. Бунинг натижасида минглаб тадбиркор аёллар ўз фаолиятларини йўлга қўйиб, 10 мингга яқин хотин-қизлар учун янги иш ўринлари яратилганлиги бунинг яққол исботидир.

-Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими бугунги кунда партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини амалга ошириш, шунингдек, ҳукуматимиз томонидан чиқарилаётган қарорлар ва янги қабул қилинаётган қонунлар мазмун-моҳиятини хотин-қизларга етказиш мақсадида бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда,-деди Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими раҳбари Гулбаҳор Тўраева.- Президентимиз Ислом Каримов: “Бугун биз тарихий даврда - халқимиз ўз олдига эзгу ва улуғ мақсадлар қўйиб, тинч-осойишта ҳаёт кечираётган, авваламбор, ўз куч ва имкониятларига таяниб, демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш йўлида улкан натижаларни қўлга киритаётган бир замонда яшамоқдамиз” -деган эдилар. Истиқлол йилларида амалга оширилган ислоҳотларни жадаллаштиришда хотин-қизларимизнинг муносиб ҳиссалари борлигини алоҳида таъкидлашни истардим.
 
Аёлларимизнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий-ҳуқуқий билимларини ошириш, меҳнат қилишлари учун зарур шароитларни яратиб бериш борасида тинимсиз изланишимиз керак. Токи, хотин-қизларимиз ўзларини жамиятнинг фаол аъзоси, буюк келажак яратувчиси эканликларини дилдан ҳис этсинлар. Шунингдек, тадбирда вилоят кенгаши раисининг ўринбосари в.в.б. Анвар Нусуров, туман ҳокимлиги ҳузуридаги “Зулфияхоним” клуби раиси Юлдуз Аҳмедова, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати туман кенгаши раиси Хуршид Шаропов, 13-мактаб ўқитувчиси, якка тартибдаги тадбиркор Ойтўла Худойқулова, ёш тадбиркор Лобар Бекмуродова, оилавий тадбиркор Бибисора Бекназаровалар сўзга чиқиб, тумандаги иқтидорли ёшларни қўллаб - қувватлаш, хотин-қизлар ўртасида ҳунармандчиликни ривожлантириш, касаначиликни, оилавий бизнесни ташкил этиш борасида амалга оширилган ишлар, навбатдаги вазифалар, огоҳликка даъват борасидаги қилинаётган ишлар бераётган самаралар хусусида гапирдилар.

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме