04:15 21.03.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
O`zLiDeP Матбуот хизмати хабар қилади
СИРДАРЁ.
O`zLiDeP вилоят Кенгаши томонидан Президентимиз И.Каримовнинг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” номли китоби мазмун-моҳияти, тарғибот-ташвиқотига бағишланган давра суҳбати ўтказилди. Партия ҳудудий Кенгашлари масъул ходимлари ва маҳаллий Кенгашларидаги депутатлик гуруҳ раҳбарлари ҳамда ёшлар иштирок этган тадбирда мазкур китоб жамиятимиз ва халқимиз ижтимоий тафаккурини юксалтиришда ниҳоятда муҳим манба бўлиб, миллий ўзликни англаш, ёшларни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашдаги аҳамияти беқиёс эканлиги таъкидлаб ўтилди.
Мазкур асар кишида истиқлолни қадрлаш, ҳурлик ва эркинлик ҳукм сураётган бугунги кунга шукроналик келтириш ҳиссини шакллантиради, -дейди вилоят кенагаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Д.Тўрақулов. - Китоб моҳиятини англаган ҳар бир кишини жамиятимиздаги ижтимоий-сиёсий жараён ҳамда амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этишга ундайди.
Тадбирда мазкур китобнинг мазмун-моҳияти, шунингдек, ёшларда мустақилликнинг аҳамияти ва жамиятимизда тутган ўрни кенг тушунтирилиб, уларни миллий истиқлол ғояси асосида тарбиялаш, азалий урф-одатларимиз, диний анъаналаримизни қадрлаш “Ёшлар қаноти”нинг асосий вазифалардан бири эканлиги айтиб ўтилди.
ҚАШҚАДАРЁ.
O`zLiDeP вилоят Кенгаши ташаббуси билан Шаҳрисабз туманида “Тадбиркорлик – тараққиёт қаноти” деб номланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Долзарб мавзудаги тадбирда халқ депутатлари вилоят, туман кенгашлари депутатлари, партия фаоллари ва тадбиркорлар иштирок этишди.
Таълим муассасаларининг битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш учун унутилиб кетаётган зардўзлик, ҳунармандлик касбларини янада ривожлантириш, ёшларни ўзлари таълим олган соҳани ривожлантиришга йўналтириш асносида халқимизга кўрсатилаётган хизматни янги сифат даражасига кўтариш бугуннинг долзарб вазифаси бўлиб турибди, - деди туман кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари Арслон Узоқов. – Янги иш ўринлари яратиш, ишсизликка қарши курашиш авваламбор ёшларни иш билан таъминлаш ниҳоятда зарур ва кечиктириб бўлмайдиган вазифа эканлиги, партиямиз томонидан аҳолини иш билан таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш, ижтимоий аҳамиятга эга соҳаларда меҳнатга бўлган иқтисодий манфаатдорликни ошириш, ўзгарувчан бозор конъюктурасига мослаштирилган малака ошириш ва профессионал кадрлар тайёрлаш тизимини яратиш, шунингдек, қўшимча таълим олиш ва касб ўрганиш соҳасини тубдан яхшилаш борасида қатор тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Бироқ, таҳлиллар шуни кўрсатаяптики, туманимиздаги молия муассасалари томонидан ажратилаётган кредит маблағларининг 60 фоизи савдога йўналтириляпти. Туманимизда ҳар йили қайта ишлаш корхоналари йўқлиги боис 5 минг тоннага яқин мева нобуд бўляпти. Тоғларимиздаги шифобахш, минералларга бой сувни қадоқлашни йўлга қўйиш, мева-сабзавотни қайта ишлайдиган минитехнологиялар келтириш борасида изланишимиз керак. Албатта, бу тадбиркорларга ажратилаётган кредит маблағларига бориб тақалади.
Тадбир якунида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини жадал ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш бўйича давлат бошқаруви идоралари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг тижорат банклари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва такомиллаштириб бориш, банк-молия хизматларининг самарадорлигини ошириш, тадбиркорлар фаолиятига хорижий сармояларни жалб этишда тижорат банкларининг фаолиятини янада кенгайтириш юзасидан аниқ мақсадли амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
НАМАНГАН.
O`zLiDeP вилоят Кенгаши ва Ўзбекистон Савдо саноат палатаси вилоят худудий бошқармаси ҳамкорлигида Наманган шаҳридаги “Ёшлар маркази”да “Ўзбек-Хитой Савдо уйи” хорижий корхонасининг фаолиятини яқиндан танишиш мақсадида тақдимот семинари ташкил этилди.
Сўз олганлар вилоятда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, ўзбек тадбиркорларини чет эл кўргазма ва ярмаркаларда фаол иштирокини таъминлаш, республикамиздаги кичик бизнес субъектларига замонавий минитехнологияларни олиб келиш ҳамда мазкур корхона билан ўзаро тажриба алмашиш, Хитой махсус техникаларини ва ускуналарини олиб келиш ҳамда лизинг асосида харид этиш йўллари тўғрисида батафсил маълумотлар бериб ўтишди.
Семинар якунида вилоятда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, ушбу соҳага янги технологияларни жорий қилиш бўйича таклиф ва тавсиялар билдирилди.
Матбуот хизмати
раҳбари
Ш.Орипов
Обсудить новость на Форуме
26 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |