04:15 21.03.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
O`zLiDeP Матбуот хизмати хабар қилади
СИРДАРЁ.
O`zLiDeP вилоят Кенгаши ташаббуси билан Гулистон шаҳридаги Қурилиш иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида ўтказилган тадбирда асосий эътибор давлатимиз раҳбари И.Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 19 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги “Бизнинг йўлимиз — демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва модернизация жараёнларини изчил давом эттириш йўлидир” номли маърузасининг мазмун-моҳиятини атрофлича ўрганишга қаратилди.
Тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ислоҳотлар самарадорлиги ҳамда демократик тамойиллар барқарорлигини таъминлаш орқали фуқаролик жамияти қурилиши жадаллашиб бораётганлигини таъкидлаб, бу борада партия дастурий ғоя ва мақсадлари билан боғлиқ вазифаларга тўхталдилар.
НАВОИЙ.
O`zLiDeP вилоят Кенгаши томонидан Навоий шаҳар иқтисодиёт-индустриал касб-ҳунар коллежида “Баркамол авлод – мамлакатимиз таянчи” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда асосий эътибор Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг Оқсаройда Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳомийлик кенгашининг навбатдаги йиғилишидаги маърузасининг мазмун-моҳиятини атрофлича ўрганишга қаратилди.
Тадбирда сўз олганлар президентимиз маърузасини ёш йигит-қизларга кенгроқ тушунтириш, уларни ёт ғоялардан асраш, уларда спорт ва жисмоний тарбияга қизиқиш уйғотиш муҳим вазифалардан бири эканлигини таъкидлаб ўтишди.
Партия вилоят Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири Л.Ҳайдарова сўзга чиқиб, аёлларнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳамда сиёсий майдонда тутган ўрни, хотин-қизларнинг спортнинг барча турлари билан шуғулланишлари учун яратилаётган шарт-шароитлар, ёш қизларнинг жаҳон ареналарида кўплаб совринли ўринларни қўлга киритаётганликларини иштирокчиларга батафсил тушунтириб ўтди.
ТОШКЕНТ.
“Ёшларда оилавий бизнес кўникмаларини шакллантиришнинг омиллари”. O`zLiDeP шаҳар Кенгаши “Ёшлар қаноти” томонидан 2012 йил “Мустаҳкам оила йили” муносабати билан ўтказилган давра суҳбати шундай деб номланди.
Давра суҳбатида иқтисодий ислоҳотларнинг самарали амалга оширилишида ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, хусусан, улар иштирокида кичик бизнес тузилмаларини ташкил этиш орқали янги иш ўринларини яратиш зарурлиги қайд этилиб, бу жараёнда O’zLiDeP олдида турган долзарб вазифаларни партия фаоллари томонидан самарали ижро этилиши жорий “Мустаҳкам оила йили”да ҳам алоҳида аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.
Сўз олганлар “Мустаҳкам оила йили” муносабати билан ёшларда оилавий бизнес кўникмаларини шакллантириш, касаначилик фаолият турини ташкил этиш борасида тушунтириш ишларини олиб бориш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш ҳамда уларда тадбиркорликка бўлган қизиқишларини янада кучайтириш, интеллектуал салоҳиятларини тўлиқ намоён этишлари ҳамда ўз тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйиш орқали жамиятда муносиб ўрин эгаллашлари учун кўмаклашиш лозимлигини айтиб ўтишди.
Қайд этилганидек, O’zLiDePнинг Сайловолди платформасида ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, улар учун касбий ва ижодий имкониятлар яратиш, тадбиркорлик фаолиятини бошлашга кўмаклашиш устувор вазифалардан бири сифатида белгилаб олинган. Шу сабабли ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқий ва иқтисодий билим ҳамда кўникмаларини янада юксалтириш, уларнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллашларига кўмаклашиш алоҳида аҳамиятга эга.
Шу муносабат билан ёшларга ўз бизнесини ташкил этиш учун иқтисодий ва ҳуқуқий шароитларни яратишга кўмаклашиш мақсадида O’zLiDeP “Ёшлар қаноти”нинг бевосита ташаббуси ва саъй-ҳаракати билан “Диплом билан бизнесга”, “Парламентда менинг ўрним”, “Ишбилармон ўқувчи” лойиҳалар ишлаб чиқилиб, бу йил ҳам мазкур лойиҳалар доирасида республикамизнинг барча худудлари ва Тошкент шаҳрида туркум ўқув-семинарлар ўтказилиши ҳақида айтиб ўтилди.
Баҳс-мунозарага бой тарзда ўтказилган давра суҳбати сўнгида депутатлар талабаларнинг қизиқтирган барча саволларига етарлича жавоб қайтаришди.
ҚАШҚАДАРЁ.
O`zLiDeP вилоят Кенгаши ташаббуси билан Миришкор туманидаги Маиший хизмат касб-ҳунар коллежида “Миришкорлик ёшлар гиёҳвандликка қарши” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Таъкидландики, бахтли келажагимиз эгалари бўлган ёшлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи иллатлардан бири бу гиёҳвандликдир. Бизнинг бахтли кунларимизни кўра олмайдиган ёвуз ниятли қора кучларга қарши қатъий кураш олиб бориш, ёшларимизни одам савдоси, гиёҳвандлик, диний экстремизм каби иллатлар таъсирига тушиб қолмасликлари учун ҳушёрликни кучайтиришимиз лозим. Соғлом оилада соғлом фарзандлар вояга етади. “Мустаҳкам олила йили”да аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшларимизни кўпроқ спорт машғулотларига жалб этиш борасида фикрлар билдирилди.
- Вилоят Кенгаши томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида жойларда ёшлар иштирокида огоҳлик ва ҳушёрликка даъват этувчи қатор йиғилишлар ўтказилди, - дейди вилоят кенгаши “Ёшлар билан ишлаш бўлими” бошлиғи Фирдавсий Жаббаров. – Бундай тадбирлар ёшларни ватанга садоқат руҳида камол топишида муҳим аҳамият касб этаётир. Шунингдек, ёшларга диний экстремизм, ОИТС, гиёҳвандлик, чекиш, ичиш зарарли одатларнинг инсонлар ҳаётига салбий таъсири борасида олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари ўз ижобий натижасини кўрсатмоқда.
Тадбир сўнгида ёш авлоднинг баркамол ва етук инсонлар бўлиб улғайишлари учун кўрсатилаётган ғамхўрликлар катта самара бераётганлиги таъкидланиб, улар ўртасида мамлакатимизда амалга оширилган улуғвор ишлар барча соҳалардаги ислоҳотлар бераётган самаралар ҳақида кенг кўламда тушунтириш-тарғибот ишларини кучайтириш барча партия фаоллари олдида турган долзарб вазифа эканлиги алоҳида эътироф этилди.
Матбуот хизмати
раҳбари
Ш.Орипов
Обсудить новость на Форуме
26 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |