22:16 25.12.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
O`zLiDeP Матбуот хизмати хабар қилади
ТОШКЕНТ.
O`zLiDeP шаҳар кенгаши билан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳамкорлигида “Қонун устуворлиги — ҳуқуқий демократик давлат пойдевори” мавзуида давра суҳбати ўтказилди. Унда халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутатлари, партия фаоллари ва талабалар иштирок этдилар.
Тадбирда Президентимиз таклифи билан 2012 йилга “Мустаҳкам оила йили” деб ном берилиши партия шаҳар кенгаши зиммасига ҳам алоҳида масъулият юклаши таъкидланиб, маҳаллаларда оилавий бизнесни ривожлантириш, ёшларни кичик бизнесга кенгроқ жалб қилиш, улар ўртасида бандлик даражасини ошириш, масалалари юзасидан фикр-мулоҳазалар баён этилди.
Учтепа туман партия кенгаши томонидан ўтказилган тадбир эса “Бошланғич партия ташкилотларининг мамлакатимиз иқтисодий ва ижтимоий тараққиётида тутган ўрни”га бағишланди. Унда БПТлар фаолиятини бугунги кун талаблари даражасида ривожлантириш, ғоявий-сиёсий ишлар самарадорлигини ошириш ва партия электоратини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун барча имкониятлардан фойдаланиш лозимлиги таъкидланиб, яқин истиқболдаги вазифалар белгилаб олинди.
НАВОИЙ.
“Демократик бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш ва иқтисодиётни либераллаштириш: O`zLiDeP “Аёллар қаноти”нинг вазифалари”.
Партия вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган навбатдаги давра суҳбати ана шундай номланди. Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлари, банк, солиқ идоралари вакиллари, партия фаоллари — тадбиркор ва фермер аёллар иштирок этдилар.
Таъкидланганидек, хотин-қизларни кичик бизнес соҳасига кенгроқ йўналтириш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш ҳозирги кунда ҳар қачонгидан ҳам муҳимдир. Бунинг учун эса жойларда қулай бизнес муҳити яратиш, Президент фармонлари ва қарорлари ижросини қатъий назоратга олиш лозим.
Давра суҳбатида халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлари М.Урчинова ва Г.Бобоқулова сўзга чиқиб, аёлларда тадбиркорлик ва ишбилармонлик кўникмаларини шакллантириш, бунинг учун барча имкониятлардан фойдаланишга шароит яратиш энг муҳим партиявий вазифалардан бири эканлигини таъкидладилар.
Обсудить новость на Форуме
25 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |