17:15 14.11.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

O`zLiDeP Матбуот хизмати хабар қилади

ЖИЗЗАХ.

O`zLiDeP вилоят кенгаши “Ёшлар қаноти” томонидан Жиззах Давлат Педагогика институтида ёшлар орасида тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришга оид бизнес-тренинглар дастури тақдимоти ўтказилди. Унда тадбиркорлик ва бизнес соҳасига қизиқувчи талаба-ёшлар, партия фаоллари, бир гуруҳ тадбиркорлар иштирок этишди.

Тадбирда ёшлар орасида ишбилармонлик ва қулай бизнес муҳитини шакллантириш, янги авлод вакилларини соҳага кенг жалб этиш орқали бандлик масаласини ҳал этиш лозимлиги алоҳида таъкидланди. Шунингдек, иштирокчиларга тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасида солиқ ва солиққа тортишда яратилаётган имтиёзлар ҳақида маълумотлар берилиб, бизнес фаолиятини юритишга оид меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар, бизнес режалар тузиш, янги бизнес ғояларни яратиш, соҳада ютуқларга эришишнинг танқидий ва таҳлил методлари ҳақида тушунчалар берилди.

Тадбир сўнггида ғолиб деб топилган энг яхши бизнес лойиҳа эгаларига маҳсус диплом ва қиммат баҳо совғалар топширилди.

САМАРҚАНД.

O`zLiDeP вилоят кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан Иштихон туманида “Фермер аёлларнинг ижтимоий-сиёсий ҳамда иқтисодий-ҳуқуқий билимларини оширишда  O`zLiDePнинг роли” мавзуидаги давра суҳбатида Халқ депутатлари маҳаллий кенгаш депутатлари, Савдо-саноат палатаси вилоят ахборот маслаҳат маркази, вилоят фермер хўжаликларига хизмат кўрсатиш маркази, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, партия фаоллари – тадбиркор ва фермер аёллар иштирок этдилар.

Тадбирда тадбиркорлик ва фермерлик билан шуғулланаётган хотин-қизларнинг сиёёсий билимларини ошириш ва уларга амалий кўмак бериш, чекка қишлоқларда кенг аҳоли қатламлари, хусусан хотин-қизлар ҳаётида мавжуд бўлган муаммоларни изчил таҳлил этиш ҳамда амалий-услубий ёрдам кўрсатиш лозимлиги таъкидланди.

“Давра суҳбати” давомида “Фермерлик соҳасини ривожлантириш – фаровон ҳаётимизнинг мустаҳкам таянчидир”, “Фермерлик фаолиятини ривожлантириш имкониятлари” ва “Хотин-қизлари ўртасида фермерлик фаолиятини ривожлантиришда “Аёллар қаноти”нинг роли” каби мавзуларда маърузалар ҳам тингланди.
 

ҚАШҚАДАРЁ.

Халқ депутатлари Қарши туман кенгаши депутати Шарофиддин Алибоевнинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди. Электорат ишончини қозониш, сайловолди дастуридан ўрин олган масалаларни амалга оширишга астойдил киришган депутат ўтган давр мобайнида амалга оширган ишлари хусусида ҳисобот берди.

Партия фаоли қишлоқ ёшлари билан мунтазам мулоқотда бўлиб, уларни қийнаб келаётган муаммоларнинг мақбул ечимларини топишга ҳаракат қилади. Маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 2 мингдан ортиқ аҳоли яшайди. Депутатнинг саъй-ҳаракатлари билан Лағмон маҳалла фуқаролар йиғини биноси таъмирлаб берилди. Учрашув чоғида муржат қилган 5 нафар ёш тадбиркорга банкдан кредит олиб, хусусий фаолият юритишга яқиндан кўмак беришга ваъда берди.

- Депутатлик имтиёз эмас, балки масъулиятдир, - деди у. – Биз доимо халқ билан бирга бўлишимиз, уларни қийнаб келаётган муаммоларни биргаликда хал этишимиз лозим.Одамларнинг ишончини қозониш учун тинимсиз меҳнат қилиш, тараққиётимиз мезони бўлган ислоҳотлар моҳиятини улар қалбига чуқур сингдириш зарур. Туманимизда чорвачиликни ривожлантириш, лалми деҳқончиликни ривожлантириш, мевани, гўштни, сутни, терини қайта ишлайдиган кичик корхоналар ташкил этиш борасида туман савдо-саноат палатаси ва ЎзЛиДеП туман кенгаши билан ҳамкорликда янги лойиҳалар устида ишлаяпмиз. Маиший хизмат турларини ривожлантириш орқали одамларни иш билан таъминлаш бўйича ҳам муайъян ишларга қўл урдик.

Учрашувда сўз олганлар маҳалла ва қишлоқларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга йўл қўйиш, таълим муассасаларининг битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш учун унитилиб кетаётган зардўзлик, ҳунармандлик каби ўнлаб касбларини янада ривожлантириш, ёшлар ўзлари қизиққан соҳаларда фаолитят олиб боришларида ҳукуматимиз томонидан салмоқли ишлар амалга ошириб келинаётганлиги, яратилаётган янги иш ўринлари ёшларнинг бандлиги ва маъмурлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этаётганлигини алоҳида таъкидладилар.

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме