17:15 14.11.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
O`zLiDeP Матбуот хизмати хабар қилади
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН.
O`zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Нукус шаҳрида “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг тижорат банклари билан ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш, молиявий хизматлар кўрсатиш сифатини яхшилаш борасидаги устувор вазифалар” мавзуcида семинар ўтказилди. Унда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига банк хизмати кўрсатишда бюрократизм, сансоларлик ҳолатларига йўл қўймаслик, ишбилармонларини молиявий қўллаб-қувватлаш борасида юзага келаётган масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Тадбирда O`zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари-аппарат раҳбари М.Хожамуратов сўзга чиқиб, Президентимизнинг “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шаклантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида белгиланган вазифалар асосида ҳамкор ташкилотларнинг мамлакатда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, иқтисодиётда хусусий сектор ролини ошириш борасидаги биргаликдаги фаолиятни янги босқичга кўтариш, жойларда аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш, мавжуд куч ва имкониятларни бирлаштириш лозимлигига аҳамият қаратди.
ХОРАЗМ.
O`zLiDeP вилоят кенгаши томонидан Урганч шаҳрида ”Фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш ва ривожлантиришда ЎзЛиДеП Аёллар қанотининг ўрни ва роли” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Барчиной Машарипова сўзга чиқиб, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси”да белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлашда фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини янада жонлантириш, ушбу жараёнда, айниқса, хотин-қизларнинг ўрни ва роли хусусидаги фикр-мулоҳазаларини баён этди.
Тадбирда Кўшкўпир туманидаги “Гулбахор Мадина” хусусий корхонаси раҳбари Гулбахор Хўжаева сўзга чиқиб, ижтимоий шериклик муносабатларини кенг кўламда йўлга қўйиш, бу борада ННТлар, жумладан, хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликни янада ривожлантиришга оид таклифлари билан ўртоқлашди.
ҚАШҚАДАРЁ.
O`zLiDeP вилоят кенгаши ҳузуридаги “Сиёсий таълим маркази” ва “Аёллар қаноти” ҳамкорлигида Қарши туман “Боғобод” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган давра суҳбатида Президентимизнинг “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шаклантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони асосида мамлакатимизда иқтисодиётни барқарор юксалтириш, хотин-қизларни тадбиркорликка йўналтириш орқали улар бандлиги ва фаровонлигини ошириш борасида яратилган ишончли ҳуқуқий кафолатлар ҳақида сўз борди.
- Фармон асосида кичик бизнес субъектларидан тижорат банкларида миллий валютада ҳисоб рақами очганлик учун тўлов ундиришни бекор қилинганлиги айни муддао бўлди, - дейди депутат Клара Рўзиева. – Тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига кредитлар ажратиш ҳақидаги аризаларни кўриб чиқиш учун уч банк кунидан ошмайдиган муддат белгиланганлиги тадбкорлар учун яратилган имтиёз ва имкониятдир. Мазкур Фармон белгиланган вазифалар ижросининг таъминланиши туманда ишбилармонлик муҳитининг тубдан яхшиланиши. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг иқтисодиётдаги роли ва улушининг янада ортиши, янги иш ўринлари яратиш орқали аҳолининг турмуш фаровонлиги юксалишида кенг имкониятлар яратиши шубҳасиздир.
СУРХОНДАРЁ.
O`zLiDeP вилоят кенгаши “Ёшлар қаноти” томонидан Жарқўрғон туманидаги “Наврўз” маҳалласида ўтказилган давра суҳбатида эса ёшларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенроқ жалб этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Халқ депутатлари маҳаллий кенгаш депутатлари, партия фаоллари, ёш тадбиркор ва фермерлар иштирок этган мулоқотда маҳаллаларда оилавий бизнесни янада ривожлантириш, қайта ишлаш корхоналарини барпо этиш орқали аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш, бошловчи тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларга кўмак бериш лозимлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбирда вилоят кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими раҳбари М.Жўраева сўзга чиқиб, Олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар коллеж битирувчилари ўртасида кўрик-танловлар ўтказилаётганлиги, унда ўз тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган ёшларга берилаётган сертификатлар, стипендиялар партия сафига ёш тадбиркорларнинг кўпайиб бораётганлигини гапириб ўтди.
Давра суҳбати сўнггида ёшларни тадбиркорлик, фермерлик ва кичик бизнесга жалб қилиш, фермерлик ва тадбиркорлик фаолиятига оид бўлган мавжуд ҳуқуқий меъёрлар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш юзасидан кўплаб таклифлар, фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Обсудить новость на Форуме