16:00 04.08.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

O`zLiDeP Матбуот хизмати хабар қилади

ЖИЗЗАХ.

O`zLiDeP вилоят кенгаши ташаббуси билан Ғаллаорол туманидаги “Холмуродов Сайдулла” фермер хўжалигида мамлакатимиз мустақиллигининг 20 йиллигига бағишлаб фермерлар ва тадбиркорлар иштирокида тадбир бўлиб ўтди. Унда Ғаллаорол туман кенгаши раиси Одил Мамиров, “Маҳалла” хайрия жамғармаси вилоят бўлими бош мутахассиси Икром Абдумўминовлар сўзга чиқишиб, бугунги кунда ҳукуматимиз томонидан тадбиркор ва фермерларга яратилаётган шарт-шароитлар ва кенг имкониятлар ҳамда улар манфаатларини ҳимояловчи ҳуқуқий меъёрларнинг тобора такомиллашиб бораётганлигини таъкидлашди. Тадбир иштирокчилари эришилаётган ютуқларимизнинг замирида биз учун буюк бўлган истиқлол неъмати турганлигини алоҳида эътироф этдилар.
Тадбир давомида иштирокчилар фермер хўжалиги томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан яқиндан танишдилар.

АНДИЖОН.

O’zLiDeP Пахтаобод туман Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси” номли маърузасининг мазмун моҳиятини хотин-қизлар орасида кенг тарғиб этиш мақсадида  давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда Президентимиз томонидан ишлаб чиқилган Концепциянинг мазмун-моҳияти ва унда илгари сурилган долзарб вазифалар тўғрисида атрофлича фикр юритилди.

Шунингдек, давра суҳбатида жамиятимизда кўппартиявийлик тизимининг ривожланиши, сиёсий партиялар фаоллигининг ошиши, партиялараро соғлом рақобат асосидаги кураш жараёнларида “Аёллар қаноти”нинг иштироки тўғрисида ҳам хотин-қизларга зарур тушунчалар берилди.

СУРХОНДАРЁ.

O`zLiDeP вилоят ҳамда Бойсун туман кенгашлари ҳамкорлигида Сариосиё маҳалла фуқаролар йиғинида таълим муассасалари битирувчиларини тадбиркорлик соҳасига кенг жалб этишга қаратилган давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда маҳаллий кенгаш депутатлари, партия фаоллари – тадбиркорлар, фермерлар ҳамда ёшлар иштирок этишди.

Сўз олганлар мамлакатимизда  ёшларнинг кичик бизнес ва тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун барча имкониятлар яратилаётганлигини, партиянинг устувор вазифаларидан бири ёшларнинг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлашдан иборат эканлигини таъкидлашди. Тадбир давомида партиянинг “Диплом билан бизнесга” лойиҳаси доирасида тижорат банклари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Тадбирда иштирок этган ишлаб чиқариш корхоналари вакиллари томонидан ёшларни бизнес соҳасига жалб қилиш бўйича қатор таклифлар ўртага ташланди.
 
НАВОИЙ. 

O`zLiDeP вилоят кенгаши томонидан “Оилавий бизнес – фаровонлик гарови” мавзусида ўтказилган давра суҳбатида аёлларнинг иқтисодий ислоҳотлар жараёнидаги фаоллигини ошириш, уларни бизнес оламига кенг жалб этиш, бунинг учун жойларда зарур шарт-шароитлар яратиш, ёш қизларнинг интилиш ва изланишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш зарурлиги таъкидланиб, бу борада фикр-мулоҳазалар ўртага ташланди.

Давра суҳбатида сўзга чиққанлар хотин-қизларни тадбиркорликка янада кенгроқ жалб этиш орқали жамиятимиздаги “ишбилармон она”, “тадбиркор аёл”ларнинг ёрқин сиймоларини шакллантириш, шу орқали маҳаллаларни оилавий бизнес ва хусусий тадбиркорлик марказига айлантириш лозимлигини таъкидлаб ўтишди.


ҚАШҚАДАРЁ.

O`zLiDeP вилоят кенгаши ҳамда Деҳқонобод туман ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган “Тадбиркор бўлса агар ҳар битта аёл” деб номланган тадбирда аёлларда тадбиркорлик маданиятини шакллантириш, уларни қўллаб-қувватлаш, фермерликка иштиёқи баланд аёлларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятига йўналтириш, олган билимларини амалиётга қўллашлари учун кўмаклашиш борасида сўз борди. Унда туманда истиқомат қилаётган аёллар, касб-ҳунар коллежларини битирган қизлар иштирок этишди. Тадбирда партия вилоят кенгаши ҳузуридаги “Сиёсий таълим маркази” раҳбари Дилором Азизова, туман хотин-қизлар кенгаши раиси Дилором Ҳасановалар сўзга чиқишиб, тадбиркорликни бошлаётган хотин-қизларга ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан кўмаклашиш, уларни янги иш ўринлари яратиш имкониятлари ва намунавий лойиҳалар билан таништириш, илғор фермер, тадбиркор ва ҳунарманд, касаначи аёллар тажрибасини оммалаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий билимларини ошириш, ижтимоий-сиёсий ҳаётда фаол иштирокини таъминлаш мақсадида тадбирлар ташкил этиш, аёллар орасида тадбиркорликни ривожлантириш бугуннинг энг долзарб вазифаларидан эканлигини таъкидлаб ўтишди.

Тадбир давомида иштирокчилар Нодира Бойназарова раҳбарлик қилаётган нон ва кондитер маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган “Мансур” хусусий ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Тадбирда хотин-қизлар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олишди. Уларга тадбиркорликни бошлаш учун зарур бўлган ҳужжатлар ҳақида батафсил тушунчалар берилди.

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме