00:00 29.03.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

O‘zLiDeP МАРКАЗИЙ НАЗОРАТ-ТАФТИШ КОМИССИЯСИНИНГ САРҲИСОБ ТАҲЛИЛИ

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Марказий назорат-тафтиш комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда комиссиянинг 2013 йилги фаолияти ва келгусидаги вазифалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг сиёсий майдонда пайдо бўлишидан мақсад, энг аввало, мулкдорлар қатламини ҳамда ишбилармонлар ва тадбиркорларни бирлаштириш ва улар манфаатларини қонуний асосда ифода этишдан  иборат.
Партия сафи кенгайиб бориши вилоят, шаҳар, туман кенгашларининг бошланғич партия ташкилотлари билан ҳамжиҳатлигини кучайтириш, партия Уставида кўзда тутилган меъёрлар ва партия тузилмаларининг молиявий-хўжалик фаолияти ҳамда йиллик партия бюджети режасининг мақсадли амалга оширилиши устидан назоратни кучайтиришни талаб этади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Марказий назорат-тафтиш комиссияси ўзининг ўтган йилги иш режага асосан партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё, Хоразм, Жиззах вилоятлари ташкилотларида аъзолар томонидан партия Устави талаблари ҳамда партия интизоми тамойилларига риоя этилиши, аъзолик бадаллари тўланиши, келиб тушаётган бюджет маблағларидан самарали ва оқилона фойдаланиш, унинг мақсадли ишлатилиши юзасидан назорат-тафтиш ишлари ўтказди.
Иш жараёнларини сарҳисоб қилиш мобайнида айрим камчиликларга  йўл қўйилгани маълум бўлди. Жумладан, Хоразм вилоятида ўтказилган назорат-тафтиш натижаларига кўра, айрим туман кенгашлари томонидан бошланғич партия ташкилотлари билан ишлаш талаб даражасида олиб борилмагани туфайли партия аъзоларига партия гувоҳномалари тўлиқ берилмаган. Партия аъзолик бадали тушумлари бўйича туман кенгашларида етарли даражада ишлар олиб борилмаган. Худди шундай ҳолат Сирдарё  ва Жиззах вилоятларида ҳам кузатилган.
Йиғилишда мазкур камчиликларни бартараф қилиш бўйича тегишли услубий ёрдамлар берилаётгани, уларнинг аксарияти ўрганиш жараёнида имкон қадар тузатилгани ҳамда ушбу натижалар бўйича маълумотномалар ва хулосалар Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитасига тақдим қилинаётгани қайд этилди.
Йиғилиш якунида Марказий назорат-тафтиш комиссияси ва унинг жойлардаги органлари фаолиятига жиддий эътибор қаратилиши юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди. 
O‘zLiDeP Матбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме