00:00 23.04.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

O‘zLiDeP ЛОЙИҲАСИГА ҚИЗИҚИШ ОРТМОҚДА

Ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг изланишлари, тадбиркорлик ва ишбилармонлик кўникмаларини мунтазам чуқурлаштириб ҳамда рағбатлантириб бориш O‘zLiDePнинг ёшлар масаласи борасидаги устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.
O‘zLiDeP ана шу эзгу мақсад йўлида олий ўқув юртлари ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари ўртасида ўтказиб келаётган “Диплом билан бизнесга” лойиҳаси тадбиркорлик фаолиятини бошламоқи бўлган ёшларнинг катта қизиқишга сабаб бўлмоқда.
Лойиҳанинг Жиззах шаҳар босқичи доирасидаги ўқув семинари бу йил Жиззах давлат педагогика институти ҳузуридаги 2-академик лицейда ташкил этилди.
Унда иштирокчиларга тадбиркорлик лойиҳаларини банклар орқали молиялашнинг ҳуқуқий асослари, кредитларни расмийлаштириш, кичик бизнес вакиллари учун солиқлар ва солиқ имтиёзлари, тадбиркорлик асослари, суғурталаш жараёнлари, тадбиркорлик субъектларини давлат  рўйхатидан ўтказиш тартиблари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
- Бу йилги “Диплом билан бизнесга” лойиҳасида мебель ишлаб чиқаришга доир бизнес режам билан қатнашяпман, - дейди Жиззах транспорт, алоқа касб-ҳунар коллежи 3-босқич ўқувчиси Жаҳонгир Ғаниев. – Ўқув семинарида бизнес лойиҳаларимизни муваффақиятли амалга ошириш учун зарур бўлган кўплаб билимларга эга бўлдик. Бизнесимни бошлашим учун айнан мана шундай билимларга катта эҳтиёжим бор эди.
Семинар давомида битирувчиларнинг тадбиркорлик фаолиятига қизиқиши, билим даражаси, соҳага тааллуқли бўлган келажакдаги режаларига алоҳида эътибор қаратилди.    Лойиҳанинг шаҳар босқичида 42 нафар битирувчи иштирок этди. Якунда улардан 10 нафари вилоят босқичига қатнашиш учун саралаб олинди.      Айтиш жоизки, 2013 йилда “Диплом билан бизнесга” лойиҳасида вилоят бўйича 612 нафар битирувчи иштирок этганди. Улардан 59 нафари ўз бизнесини муваффақиятли ташкил этиб, уларга 246 миллион 360 минг сўм миқдорида имтиёзли кредитлар берилган. Бу айни пайтда юзга яқин янги иш ўрнини яратиш имкониятини берганди.     O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Матбуот хизмати 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме