13:45 18.04.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
O’zLiDeP ЁШ ОЛИМЛАР УЧУН
Тошкент давлат юридик университетида O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Тошкент давлат юридик университети томонидан юртбошимиз И.А.Каримовнинг 2010 йил 12 ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” тўғрисидаги маърузасида белгилаб берилган суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишнинг самарадорлиги масалалари ва инсон ҳуқуқларини муҳофаза қилишда жиноят ҳуқуқий соҳаларни ривожлантиришга бағишланган “Суд – ҳуқуқ ислоҳотлари устувор йўналишларидан бири бўлган жиноят ҳуқуқий соҳаларни такомиллаштиришда ёш олимларнинг тутган ўрни” мавзусида илмий-амалий анжуман ўтказилди.
Унда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Олий ўқув курслари, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЭКБ, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, Адлия вазирлиги қошидаги Х.Сулаймонова номидаги Республика Суд экспертиза маркази, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги суд тиббий экспертиза Бош бюроси ходимлари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
Тадбирнинг асосий мақсади – Ўзбекистон Республикаси жиноят, жиноят-процессуал қонунларини такомиллаштириш бўйича таклифларни муҳокама қилиш, хорижий мамлакатларнинг жиноят, жиноят-процессуал қонунчилигида жиноят ҳуқуқий фанлар ривожи учун хизмат қилиши мумкин бўлган нормаларни ўрганиш, жиноят-ҳуқуқий фанлар ривожи учун хизмат қилиши мумкин бўлган назариётчи олимлар ғоялари ва амалиёт вакиллари тажрибасига асосланиб жиноят ҳуқуқий соҳаларни ҳам назарий, ҳам амалий ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш ва жиноят ҳуқуқий соҳаларни янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишдан иборат бўлди.
Анжуманда таъкидланганидек, Концепцияда қонун устуворлиги ва қонунийликни мустаҳкамлаш, шахс ҳуқуқи ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган суд-ҳуқуқ тизимини изчил демократлаштириш ва либераллаштириш мамлакатимизни демократик янгилашнинг бугунги босқичдаги энг муҳим йўналишларидан бири сифатида белгилаб берилди.
Концепцияга мувофиқ, суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ этиш, жамиятни ривожлантириш ва демократлаштиришнинг муҳим таркибий қисми сифатида судларнинг мустақиллиги ва эркинлигини мустаҳкамлаш, қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш бўйича изчил ишлар амалга оширилди. Жиноят ишини юритишда суд назоратини мустаҳкамлаш, ҳимоя ва айблов тортишувини таъминлаш тизими ва унинг механизмларини такомиллаштиришда “Хабеас корпус” институти қўлланишини кенгайтириш бўйича қонун ҳужжатлари амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг суд тизими ходимларининг ижтимоий ҳимоясини тубдан яхшилаш, шунингдек, туман ва шаҳар умумий юрисдикция судларининг фаолиятини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисидаги фармонларининг қабул қилиниши суд ҳокимиятининг нуфузини мустаҳкамлаш, замонавий демократик талабларга жавоб берадиган судьяларни танлаш ва тайинлашнинг самарали тизимини яратиш борасида муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йилнинг июнь ойида қабул қилинган “Юридик кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Тошкент давлат юридик институтига университет мақоми берилди, юридик таълим тизимининг фундаментал асосларини тубдан ислоҳ қилиш ва яхшилашнинг пойдевори яратилди.
O‘zLiDeP Сайловолди дастуридаги энг муҳим вазифаларидан бири – ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг касбий, ижодий ва хизмат поғоналаридан ўсиши учун имкониятларини таъминлаш, уларни тадбиркорлик фаолиятига ҳар томонлама жалб қилиш борасида тизимли ишларни ташкил этишдан иборат. Ўтган давр мобайнида партия томонидан бу йўналишда тизимли ишлар амалга оширилди. Жумладан, 2012 йилда илк бор ташкил этилган “Ёш олимлар ва катта илмий ходим-изланувчилар” танловида жами 140 нафардан ортиқ ёш тадқиқотчи олимлар иштирок этган. Улардан партиянинг кадрлар захирасига 80 нафари киритилган бўлса, 2013 йилда анжуманда қатнашган 300 нафар ёш олимдан 200 нафари кадрлар захирасига олинган. 2012 йилда 53 та илмий иш амалиётга жорий этиш учун саралаб олинган бўлса, кейинги йилда бу рақам 160 тани ташкил этди.
Бугунги кунда юқори салоҳиятли, юрт тараққиёти учун масъулиятни ўз зиммасига оладиган ёш мутахассисларни етиштириш, уларнинг касбий, ижодий ва хизмат соҳаларида ўсиши учун имконият яратиб беришга қаратилган ҳамкорликдаги мақсадли чора-тадбирларни мунтазам равишда амалга ошириб бориш кечиктириб бўлмас вазифа ҳисобланади.
Хусусан, ижтимоий фаол ва иқтидорли ёш олимлар – мутухассисларни тизимли қўллаб-қувватлаш, улар томонидан тақдим этилган таклиф ва тавсиялардан қонун ижодкорлиги жараёнларида фойдаланиш, илмий мақолаларини оммавий ахборот воситалари орқали оммалаштириб бориш, бу борада меҳнат бозорининг эҳтиёжи катта бўлган йўналишларига асосий эътиборни қаратиш албатта ўзининг ижобий натижаларини беради.
Ушбу анжуман доирасида Жиноят ҳуқуқи, Жиноят процессуал ҳуқуқи фанлари, Криминалистика соҳасига тегишли бўлган энг муҳим институтлар ва уларни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Анжуман давомида жиноят-ҳуқуқий соҳаларнинг энг муҳим институтлари ҳисобланган – “Фуқаролар соғлиғини сақлашда трансплантациянинг аҳамияти”, “Фаолият билан лицензиясиз шуғулланишни квалификация қилиш ва ўхшаш таркибли жиноятлардан фарқлаш”, “Одам савдосининг объектив белгилари: объекти ва объектив томони” каби мавзулар муҳокама қилинди.
Қонун устуворлигини таъминлаш, шахс, оила, жамият ва давлатнинг ҳуқуқ ва манфаатлари муҳофазасини кучайтириш, аҳолининг ҳуқуқий онгини ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, фуқароларни қонунларга бўйсуниши ва уларга ҳурмат руҳида тарбиялаш – бу ривожланган, бозор иқтисодиётига асосланган, чинакам демократик, ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамиятини қуришнинг муҳим шарти ҳисобланади.
Анжуман якунида ёш олимларнинг мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасида тизимли равишда олиб борилаётган ислоҳотлардаги иштирокини янада кенгайтириш учун ҳамкорликдаги фаолиятни давом эттиришга келишиб олинди.
O‘zLiDeP Матбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме